Қутлов

malysiya4Ҳайит билан…

Ассалому-алайкум ҳурматли оналар ва оталар, опа-сингиллар, ака-укалар!
Кириб келаётган муборак ийди-қурбон билан барчаларингизни табриклайман!
Зулхижжа ойининг аввалги ўн кунлигида ва ҳайит кунларида қилинадиган барча хайрли амалларимизни  ОЛЛОҲ даргоҳида қабул қилсин !
Бизнинг диёримиздан ушбу кунларда ер юзининг муқаддас жойи бўлмиш “МАККАЮ-Мукаррамада” ва “МАДИНАИ МУНАВВАРА”да бутун ер юзи хожилари  сафида ҳаж қилаётган ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул қилиб , дуоларини ижобат қилиб ,бизларни ҳам уларни дуоларига  шерик қилсин ва сафарларини  бехатар қилиб оилалари қучоқларига соғ-саломат қайтсинлар деб ҳурмат ва эҳтиром ила Абдуқодир Саттаров

Кенг жаҳон..оламда тинчлик,
Яхши замондир бу кун,
Барча қитъа, ўлкаларда
Дорулламондир бу кун! Continue reading

Моҳира Ортиқова

mohiraЎЗБЕК ТИЛИ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАРИМ

Ўзбек тилининг кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтказилиши сиёсий мақсадларда амалга оширилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари ўзбек тилининг қайси алифбо асосида ёзилиши Ҳукумат тепасида турганлар учун мутлақо аҳамиятсиз. Чунки уларнинг ўзлари ўзбек тилини билмасликлари етмаганидек, Ўзбек халқининг ўзлиги – ўзбек тилини ҳурмат қилмасликларини намойиш этишдан уялишмайди ҳам (одатдагидек) . Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлиги, лотин алифбосига ўтказилганлигига қарамасдан Ҳукумат вакиллари фақат рус тилида мулоқат қилишади ва табиийки, фақат кирилл алифбосида ёзишади. Барча расмий ҳужжатлар олдин рус тилида тайёрланиб, кейин ўзбек тилига таржима қилинади, матбуотда эълон қилиш учун эса лотин алифбосида қайта ёзилади. Бу жараёнда саводсизларча қилинган таржималар, лотин алифбосида нотўғри ифодалаш туфайли ўзбек тилида «ахборотлаштириш» сингари тушунарсиз сўзлар пайдо бўлади.(«Ахборотлаштириш» сўзи рус тилидаги «информатизация» сўзининг таржимаси. ЎзРнинг «Ахборотлаштириш» ҳақидаги қонунидан) Энг ачинарлиси шундаки, бундай сўзлар эътиборсиз равишда истеъмолда қўлланила бошлайди. Continue reading

Siyosiy satira

mushtum2Oqsaroy hangomalari

4. Bayroq

MXX raisi ”Katta”ning huzuriga keldi.

-Tinchlikmi?-deb so’radi undan “Katta”.

-Tinchlik…. Tinchlik… faqat..

-Nima faqat… Moskvadan biror xabar oldingizmi? Vladimir Vladimirovichning jahli chimabdimi kechagi gapimga.

-Yo’, yo’… u kishi tushunadigan odam. Lekin kimdir Toshkanning qoq o’rtasidagi ko’prika bayroq ilib ketibdi.

-Rossiyaning bayrog’inimi?

-Yo’q, qora bayroq ilib ketibdi.

-Ie, kim iladi qora bayroqni? Continue reading