Дилдаги гаплар

dolimovОММАВИЙ ЧАЛАСАВОДЛИК

Атиги 66 йил ичида шўрпешана миллатимнинг имлоси 4 марта, хусусан:
– араб ёзуви лотин имлосига (1929 йили);
– лотин имлоси кирил имлосига (1940 йили);
– кирил имлоси яна лотин имлосига (1993 йили);
– лотин имлосининг бир кўриниши бошқа кўринишга (1995 йили) алмаштирилди.
Бундай ҳолатга ҳар қандай миллатда ҳам йўл қўйилавермаса керак.

Имло алмаштирилар экан, ўзбек миллатининг саводхонлик даражаси ҳар сафар кескин пасайиб бораверди. Бунда, имлони алмаштирган «бир ҳовуч» мутахассис тил ва имлонинг асл эгаси – буюк ўзбек миллатидан лоақал: «Ҳой миллат, имлонгни алмаштириб берай-ми, керакми сенга шундай муаммо?» – деб сўраб-нетиб ўтиргани ҳам йўқ.

Continue reading

Муносабат

jm_2012yilКаллакесарлар

Каллакесар-ўзбек тилидаги салбий маъно ташийдиган кучли сўзлардан биридир. Бошқа тилларда ҳам бу калима айни шаклда ашаддий жиноятчи, Тангрига қарши исён қилган, дин душманларига нисбатан ишлатилиши аниқ.

Маълумки, Иброҳим алайҳисалом тушида қурбонлик келтираётгани, ўз ўғлини сўяётганини кўради. Буни Исмоилга айтганда, фарзанди Тангри таоллонинг буйруғи дея қабул қилади. Лекин Оллоҳ бундай қурбонликни рад этади ва ўрнига бир жонлиқ( қўй, қўчқор ва ҳоказо) сўйишни буюради. Худо Иброҳим алайҳисаломнинг мана шу иши эзгулик бўлишини айтиб, уни саломлайди. Бу воқеа тафсилотига оид алоҳида оятлар нозил бўлган ва Қуръони Каримни ўқиган ҳам бир мусулмон бундан хабардор. Continue reading