Фейсбук фелъетонлари

dolimovЖУДА ТАШВИШЛИ ҲОЛАТ

Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналаридан турли-туман эҳтиёжлар учун пул йиғиб борилиши кўп йиллардан буён одат тусига кирган.

Ушбу иллатни бартараф этишга оид кўплаб мавзулар очилган бўлиб, ҳар томонлама муҳокама қилинган, албатта.

Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ота-оналарнинг маълум бир тоифаси мактаб маъмуриятига у ёки бу муаммони ҳал этиш манфаатларида моддий ёрдам бериб бориш тарафдори, қолаверса, ташаббускори бўлса, бошқа тоифаси республика ҳукумати томонидан ҳар бир мактабга етарлича маблағ ажратилаётганини маълум қилиб, мактаб маъмуриятининг ўхшаш ўзбошимчалигини қоралаб чиқади, бошқа бир тоифаси эса маъмурият талаб қилган пулни бир амаллаб тўлаб, бундай одат тусини оилада бола ўқитишнинг ўзига хос қийинчиликлари сифатида кўрганча, тақдирга тан бериб, индамай юраверади.

Афтидан, ўқувчиларнинг ота-оналаридан ғайриқонуний пул йиғиш иллатига қарши тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ҳам кураш бошланган кўринади.

Бироқ ўрганган кўнгил… йиллар давомида шаклланган одат…

Мени ташвишга солган ҳолат эса мактабда фарзандларимизга ёлғон гапиришга ўргатилаётганидир.

– Гапимга диққат билан қулоқ солинг, болалар, – эълон қилибди ўғлимнинг ўқитувчиси, – Яқинда мактабга комиссия келади. Агар улардан бирортаси мактаб фонди масаласида сўраб қолса, «Ота-оналаримиз мактаб фонди учун пул беришмайди», деб жавоб беринглар, хўпми?

Бундай таълим-тарбиянинг охири нима билан тугар экан? Бошқача айтиладиган бўлса, қандай давом этар экан?

Жуда ташвишли ҳолат…

Shokir Dolimov

 

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek and tagged . Bookmark the permalink.