Бугуннинг гаплари

logo_cans_uz

Қария Каримовни ҳам кечиринглар, жаноблар! – Жаҳонгир Маматов
19 сентября 2014, 20:49

jmamatovCA-NEWS –  АҚШнинг машҳур судяларидан бири билан телесуҳбатни кўргандим. Уни машина авариясидан кейин оёғи кесилган жиноятчини қамаб юборгани учун шавқатсиз, деб айблашганди.

-У авария қилмасдан олдин жиноят қилган, банкни урганди, авариядан кейин қўлга тушди, – деди судя.

-Халқни эмас, қайси бир бойнинг банкини урибди. Шундай ҳам уни Худо урди. Аварияга учраб, оёғидан ажралди, энди сиз ҳам уни жазоладингиз,- деди мухбир судяга.

-Қонунда “Худо урган бўлса, жазодан озод этилсин”, деган жойи йўқ. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, бой бўладими, камбағал бўладими, унинг мулкини ўғирлаш қонунда жиноят ҳисобланади. Банкда эса халқнинг пули туради. Халқнинг пулини ўмарган одамга раҳмдиллик кўрсата олмасдим,-деди судя.

Биз судя эмасмиз. Кимнидир жазолай олмаймиз. Қўлимиздан келгани қадар танқид қиламиз, фикримизни айтамиз. Буни ҳам кимдир эшитади, кимдир эшитмай қолади.

Шунга қарамай бугун биздан Гулнорага раҳм қилишни, йиқилган одамни тепмасликни сўраётганлар бор.

Кеча Зокир Алматов ҳақида шу гапни айтишганди. Кечириб юбордик. Мана, у ялло қилиб юрибди.

Эртага жиноятбоши Ислом Каримовни ҳам кечириш керак, у ҳам қариб қолди, қариларга шавқат, раҳм кўрсатиш шарт эмасми?

Битта жиноятчига раҳм қилсангиз, иккинчисига ҳам, учинчисига ҳам раҳм қилишингиз лозим.

Бу ҳолда бора-бора жиноятчилар жамиятида қоласиз. Бошингизда эса жиноятбоши туради. Ўшанда “Бу кунингдан баттар бўл” дейдиган одам ҳам топилмайди!

Жаҳонгир Маматов – Ўзбекистон, тилшунос олим, ёзувчи, ва журналист. 1999-2004 йилларда “Америка Овози” радиосининг Ўзбек хизматида ишлади.

http://uz.ca-news.org/news:29714/#sthash.lxv8wOG2.dpuf

 

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM. Bookmark the permalink.