CA-NEWS – АҚШнинг машҳур судяларидан бири билан телесуҳбатни кўргандим. Уни машина авариясидан кейин оёғи кесилган жиноятчини қамаб юборгани учун шавқатсиз, деб айблашганди.
-У авария қилмасдан олдин жиноят қилган, банкни урганди, авариядан кейин қўлга тушди, – деди судя.
-Халқни эмас, қайси бир бойнинг банкини урибди. Шундай ҳам уни Худо урди. Аварияга учраб, оёғидан ажралди, энди сиз ҳам уни жазоладингиз,- деди мухбир судяга.
-Қонунда “Худо урган бўлса, жазодан озод этилсин”, деган жойи йўқ. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, бой бўладими, камбағал бўладими, унинг мулкини ўғирлаш қонунда жиноят ҳисобланади. Банкда эса халқнинг пули туради. Халқнинг пулини ўмарган одамга раҳмдиллик кўрсата олмасдим,-деди судя.
Биз судя эмасмиз. Кимнидир жазолай олмаймиз. Қўлимиздан келгани қадар танқид қиламиз, фикримизни айтамиз. Буни ҳам кимдир эшитади, кимдир эшитмай қолади.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM | Leave a comment »