Бугуннинг гаплари

gulnoraГулноранинг жойи Жаслиқда

Нима эмиш, Гулнора уй қамоғида эмиш?

Нима эмиш, Лондонда уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилганмиш?

Нима эмиш,  Гулноранинг ҳуқуқлари бузилаётганмиш?

20 йилдир  Каримовнинг кўрсатмаси  билан қамоқда ўтирган мустақиллик қаҳрамонлари-собиқ депутатлар Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов ва бошқа сиёсий маҳбусларнинг эмасда, ўзбек халқини тунаган, ўзбек халқининг бойликларини ҳирсу ҳаваси йўлида сочган Гулноранинг ҳуқуқлари бузилаётганмиш?

Бугун Гулноранинг ҳимоячиси бўлиш учун инсон энг камида виждонини илдизи билан қўпориб отган, ўзбек халқига очиқдан-очиқ хиёнат қилаётганини сезмган гумроҳ бўлиши керак.

Гулноранинг кечагина миллиардларга хориждан қасрлар сотиб олгани, машҳурларнинг ёнида ўтириш учун миллионларни кўз юмиб ёзиб бергани,  ўзбекнинг бор-бутини хорижга пуллагани, рекетёрлик қилиб минглаб одамларни зор қақшатгани, “ғинг” деганнинг жонини олгани, импорт-экспортни қўнжига тиққани, ўзбек халқига аталаган ёрдамларни опа-сингил бўлиб кемирганларини  ва ҳоказо ва ҳоказо жиноятларини наҳотки унутиш мумкин?

Конституция бир парча кераксиз қоғозга айлантирилганда, бу хонимча қонунларни каблугининг учи билан кўрсаганда “инсонпарвар”лар қаерда эди?

Сиёсий партия ва ҳаракатлар қатағон қилиниши,  сўз эркинлиги бўғиб ташланиши, одамлар диний ва сиёсий қарашлари учун зулм машинаси билан янчилишида отасига шериклик қилганда  бу “азаматлар” нинг кўзи қаерда эди?

Минглаб мухолифатчилар қатағонга учратилганда, уй-жойлари тортиб олинганда, ҳатто ота-оналарини кўмишга боришлари учун виза берилмаганда, одамларнинг ҳаётлари издан чиқиб кетганда, мамлкатдан ёппасига кетиш бошланганда -Гулнора бу ҳолларга кўз юмиб, отасининг буюклигини куйларкан, “шоввоз”ларнинг қулоғига нима тиқилганди?

Ўзбекистон тарихининг 23 йилликдаги энг катта жиноятчиси отаси эканлигини Гулнора энди билиб қолдими? Ахир у катта жиноячининг ўнг қўли эди-ку? Урганини синдириб, урмаганини тиндириб юрган темир панжаси эмасмиди?

23 йилдан бери халқни алдаш учун ҳамма қарталарни ўйнаб чиққан Каримов энди охиргини ўйнамоқда. Сайлов олдидан ўзини адолат учун ҳатто қизини ҳам аямайдиган соҳибқирон қилиб кўрсатиш  ниятида  Гулнорани уй қамоғида сақламоқда.

Аслида у парда орти ўйинлари билан Гулнорани ҳимоя қилмоқда.  Мустақил  Ўзбекистоннинг ўзидан кейинги энг катта жиноятчисини ҳимоя қилиш билан тарих олдида яна бир  кўзбўямачиликка замин қўйди.

Қизининг муридлари қамолмоқда, унинг ўзи қачон қамалади ва қачон судланади?

Унинг жойи уй қамоғи эмас, жаноб Каримов! Унинг жойи Жаслиқда бўлиши керак!

Агар бу дунёда адолат бор бўлса, бу амалга ошади, Гулнора Жаслиқа кетади.

Лекин ўзбек халқи 23 йилда адолатни кўрмади. Шунинг учун “бечора” Гулнорани , эмас, бечора ўзбек халқини ҳимоя қилинг, мардлар!

Жаҳонгир Маматов.

9/17/2014

Jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, jahonnoma, JM. Bookmark the permalink.