Бугуннинг гаплари

gulnoraГулноранинг жойи Жаслиқда

Нима эмиш, Гулнора уй қамоғида эмиш?

Нима эмиш, Лондонда уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилганмиш?

Нима эмиш,  Гулноранинг ҳуқуқлари бузилаётганмиш?

20 йилдир  Каримовнинг кўрсатмаси  билан қамоқда ўтирган мустақиллик қаҳрамонлари-собиқ депутатлар Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов ва бошқа сиёсий маҳбусларнинг эмасда, ўзбек халқини тунаган, ўзбек халқининг бойликларини ҳирсу ҳаваси йўлида сочган Гулноранинг ҳуқуқлари бузилаётганмиш?

Бугун Гулноранинг ҳимоячиси бўлиш учун инсон энг камида виждонини илдизи билан қўпориб отган, ўзбек халқига очиқдан-очиқ хиёнат қилаётганини сезмган гумроҳ бўлиши керак.

Гулноранинг кечагина миллиардларга хориждан қасрлар сотиб олгани, машҳурларнинг ёнида ўтириш учун миллионларни кўз юмиб ёзиб бергани,  ўзбекнинг бор-бутини хорижга пуллагани, рекетёрлик қилиб минглаб одамларни зор қақшатгани, “ғинг” деганнинг жонини олгани, импорт-экспортни қўнжига тиққани, ўзбек халқига аталаган ёрдамларни опа-сингил бўлиб кемирганларини  ва ҳоказо ва ҳоказо жиноятларини наҳотки унутиш мумкин? Continue reading