Сиёсий сатира

putin_i_karimov1Оқсарой ҳангомалари

10. Дангаса

“Катта” неча ойдан бери телефон қилар ва Кремлдагилар уни Путинга уламасди. Ҳаммавақт “занят” деган жавоб оларди. Ниҳоят “Шанхай” мажлисида у Путинга рўпарў келиб қолди ва шу ҳақда шикоят қилди:

-Кремлга ҳам биздан борган дангасалардан ишга олганмисиз, иш қилмай лақ-лақ гап сотишади, боғла десам, боғламайди.

Бу гап Путинга ёқмади.

-Бупти буни алоҳида гаплашамиз,-деди ва “Катта”га барча масалаларни ҳал қилиб олиш учун ярим соат вақт ажратди.

Мажлис бошланди. “Катта” Путинга неча марта телфон қилгани ва ҳар сафар дангасалар уни уламаганини такрорлайверди. Гап орасида жуда муҳим масалалар чиқиб қолгани, информация керак бўлгани, Путиннинг овозини соғинганини ҳам қўшиб қўярди. Унинг нутқи 29 минутдан ўтганда Путин аралашди:

-Кўрдингизми, сизга вақт чегараланмаган. Хохлаганча гапиришингиз мумкин. Қани биринчи масалага ўтайлик. Нима ҳақида гаплашмоқчи эдингиз?

-Биринчи масала бу дангасалар масаласи…

Путин кулиб юборди ва киноя қилди:

-Кремлда ҳамма Украина, руслар масаласи билан банд, у ерларга дангасани ишга олиб бўлмайди. Менга келсангиз, мен ҳам дангаса эмас, ҳали бақувватман ва ишлаш қандай бўлишини ҳаммага кўрсатиб қўяман, ҳали! Дангасалик бу ўзингиз айтгандек, иш қилмасдан, лақ-лақ гап сотишдир! Иккинчи масалага ўтайлик.

-Иккинчи масала ҳам дангасалар ҳақида эди…

Путин яна унинг гапини бўлди:

-Учинчи масала ҳам дангаса ҳақида бўлса керак,-деди ва ёнидагиларга қаради: -Бу масала пишиб қолибди, ҳал қилиш керак!

Жаҳонгир Муҳаммад

jahonnoma.com

12/9/2014

%d bloggers like this: