Оқсарой ҳангомалари (Сиёсий сатира)

paxta18. Маслаҳат

“Катта”нинг ҳузурига кирган Бош вазир:

-Рухсат берсангиз Жиззахга ўтиб келсам,-деди.

-Ҳа, Зоминга бориб айланиб келмоқчимисиз?

Шундай деб “Катта” Бош вазирга айёрона қаради.

-Йўғ-е, пахта далаларини кўриб келмоқчийдим,-деган Бош вазир кўзларини олиб қочди.

-Яхши ўйлабсиз ука, бир бориб пахтанинг ҳолидан хабар олиб келиш керак. Қашқадарёга борақолинг. Чўлни ҳам айланиб келасиз, чўлдорларни кўриб қайтасиз. Чўлнинг ҳавоси бошқача. Continue reading

Оқсарой ҳангомалари (Сиёсий сатира)

to'n7.Тўн

-Шаҳар бедарвоза бўлиб қолдими?-деб сўради “Катта” собиқ муфтийдан киноя билан.

-Ҳар шаҳарнинг эгаси, соҳибқирони бўлганидек, бизнинг диёрда ҳам калит сизнинг муборак қўлингизда, тақсир,-деди собиқ муфти.

-Ундай бўлса, нега пулдор Алишерга тўн ёпиб юрибсизу, ман хабарсизман, шайх ҳазратлари?

-Биласизку, “шайх” деган сўзнинг биринчи маъноси “қария” деганидир. Биз ҳам қариб қолдик, хато қиламиз, узримизни қабул этинг, бир қошиқ қонимиздан кечинг, тақсир!-деди собиқ муфти қўлини кўксига қўйиб. Continue reading