“Туронзамин” почтасидан

savollarИбрат излаганга ибратдир дунё

МЕҲМОННИНГ ИЗЗАТИ

Бир киши ҳикоя қилиб берди: “бизникига бир бадавий меҳмон бўлиб келди. Товуқларимиз кўп бўлганлиги сабабли. аёлимга улардан бирини қовуришни буюрдим.Таом тайёр бўлгач, мен, аёлим, ики ўғлим, икки қизим ва меҳмон дастурхон атрофида ўтирдик. Меҳмонни синаб кўриш мақсадида товуқни унинг олдига суриб, ҳаммага тенг тақсимлашни илтимос қилдим. У буни эплай олмаслигини, лекин рози бўлсак, бу ишни уддалашини айтди. Розилигимизни олиб товуқни бўла бошлади.Боши уйбошига деб менга бошини, икки оёғини икки ўғлимга, икки қанотини икки қизимга, “ажуз” деб аталмиш орқа қисмини узиб, “ажууз” деб аталмиш ожизамга узатиб, “зўр” деб аталмиш бутун тана “зойирга” яъни меҳмонга деб, товуқнинг ҳамма танасини ўзиники қилиб, устимиздан кулди. Эртаси куни эса аёлимга бешта товуқ қовуришни буюрдим ва меҳмондан уларни ҳам бўлиб беришни илтимос қилдим.
-“Тоқ қилиб бўлайми ёки жуфт?” “Тоқ қилиб,”-дедим. Меҳмон: “сен, аёлинг ва битта товуқ –уч,-деб, битта товуқни узатди. Икки ўғлинг ва бир товуқ ҳам уч” – деб, уларга ҳам бир товуқни узатди. “Мен ва икки товуқ ҳам уч,”-деб. икки товуқни олиб бизга юзланди: “агар рози бўлмасанглар, жуфт қилиб тақсимлайман,”- деди. Бизнинг ризо аломатимиздан кейин товуқларни йиғиб олиб, “сен, икки ўғлинг ва бир товуқ –тўрт деб, бизга битта товуқ узатди. “аёлинг, икки қизинг ва бир товуқ ҳам –тўрт,”- деб, уларга ҳам бир товуқ узатди. “Мен ва уч товуқ ҳам тўрт,”- деб, уч товуқни олиб, икки қўлини самога кўтариб, шукроналар айтди

ЧЕКМАНГ, ЭРКАКЛИГИНГИЗ ҚИСҚАРАДИ

Тамакининг инсон саломатлиги учун зарарини ўрганаётган Жанубий кореялик профессор Пак Гаан Сон клиник тадқиқотлар асосида чекиш умргагина эмас, балки эркаклар эркаклигини ҳам қискартиради, деган хулосага келди. Олим Бостон университетидаги ҳамкаблари билан биргаликда 242 нафар чекувчи ва чекмовчи эркакларни клинник тажрибадан ўтказди. Тажриба жараёнида тамакига ружу қўйиш туфайли эркаклар ўзлари учун бағоят зарур сантиметрлардан жудо бўлишлиги тасдиқланаган. Демак, инсон вужудига сингадиган тамаки заҳри эркаклик сифати учун ҳам хавфли экан. Профессор Пак Гаан Соннинг бунга юз фойиз ишончи комил.
х х х

НИГОҲИ ЎТДЕК АЁЛ
Кўзлари шаҳло, қошлари қуюқ, бўйи паст, ҳаракатлари жонсарак, қип-қизил ва юзида холи бўлса, хаёсиз ва сурбет бўлади.
х х х х
Кимнинг устки лаби қалин ва осткисидан кенг бўлса, шошиб-пишиб юрса, камдан-кам рост гапиради.
х х х х
Кимнинг бўйни йўғон ва калта бўлса, жаҳли тез бадфеъл бўлади.
х х х х
Остки лаби қалин бўлиб, худди осилиб турганга ўхшаса, у аёл каллаварам, фаҳму-фаросатсиз бўлади.
х х х х
Қулоғи супрадек одамни чаққонликда эшакка ўхшатса бўлади.
х х х х
Бурни пучуқ, қора ва шаҳло кўзлари хиёл қизаринқираган бўлса, у аёл хокисор, шарм-хаёли ва иффатли бўлади.
х х х х
Қоши қалин, кўзлари тор, лаблари дўрдоқ, бурни узун аёлдан эҳтиёт бўл.
х х х х
Юзи кулча, бурни кичкина, кўз қорачиғи жуда катта, сочлари жингалак, юрганда бошини осмонга кўтариб, типпа-тик юрадиган аёл эрига вафосиз бўлади.

Тўпловчи: Абулфайз БАРОТОВ.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.