Сиёсий сатира

bayroqОқсарой ҳангомалари

4.Байроқ

МХХ раиси ”Катта”нинг ҳузурига келди.

-Тинчликми?-деб сўради ундан “Катта”.

-Тинчлик…. Тинчлик… фақат..

-Нима фақат… Москвадан бирор хабар олдингизми? Владимир Владимировичнинг жаҳли чимабдими кечаги гапимга.

-Йў, йў… у киши тушунадиган одам. Лекин кимдир Тошканнинг қоқ ўртасидаги кўприка байроқ илиб кетибди.

-Россиянинг байроғиними?

-Йўқ, қора байроқ илиб кетибди.

-Ие, ким илади қора байроқни?

-Қора бўлганда ҳам қоп қора.

-Бирор из қолдирмабдими?

-Устида ёзуви бор.

-Ёзуви бор? Нима деб ёзган?

-“Яшасин ислом!” деб ёзилган.

-Худога шукур, ўтакамни чиқарай дедингиз. Нима қилдингиз байроқни?

-Олиб ташладик.

-Ҳали йиртиб ҳам ташладик дерсиз. “Яшасин Рустам” деб ёзмаганига хафа бўлдингизми? Дарҳол жойига илиб қўйинг,-деди  “Катта” бамайлихотирлик билан.

Кейин бир зум ўйлаб турдида:

-Ҳазиллашдим,-деди.-Бу катта имконият, ким осган бўлса ҳам бизнинг фойдамизга ишлабди! Тугмани босинг, ука, бaйроқни байроқ қиламиз энди!,- деди.

Жаҳонгир Муҳаммад

jahonnnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM. Bookmark the permalink.