Сарғаймаган саҳифалар

jm_dadaxon-beКИМГА АЙТАЙ ДАРДИМНИ?

* Шикоят ё арз ёзмаган киши борми?

* Сансалорлик кимга фойда, кимга зиён?

* Етмиш тўрт йилнинг етмиш тўрт миллион вагон қоғози.

* Хўш қандай қонун керак бу хусусда?!

1. “МАВЗОЛЕЙ, ЛЕНИНга…”

Қизиқ. Инқилобдан аввал ариза, шикоят ёзилганмиди? Кимга , ким томонидан, нима ҳақда? Ким ўқигану ким текширган? Дунё устивор бўлибдики, адолат ва адолатсизлик, ҳақ ва ноҳақлик, нур ва соя, ҳавас ва ҳасад ёнма-ён. Шартсиз – қайтсиз айтиш мумкинки, арз, шикоят ёзиш ўктабир инқилобидан кейин ўз шоҳсупасига кўтарилди. Йиллар кечаверган сайин бутун мамлакат шикоят текширувчи улкан корхонага айланиб борди.

Кимдир шикоят ёзиб ҳалқни барҳақ айлади. Яна кимдир шикоят битиб эл – улус олдида юзи шувут бўлди. Бошқа биров арзнома текшириб рўзғорини бутлади, киссасини қаппайтирди. Хуллас, Ойша момонинг чор деворидан то Ленин ётган мақбарагача шикоятхонага айланди. ( Гапим жиддий – мавзолейга ёзилган шикоятни тақдир тақозоси билан ўзим текширганман, бу хусусда қуйида тўхталаман. – Ж.М.) Кейин сарҳад сакраш бошланди:”ООНга ёзаман!” (ООН – БМТ). “Ёзаман…, ёзаман!”… Хайриятки, космосга қатновнинг иложи йўқ… Continue reading