Нофизий дейдики…

qamoqУй қамоғи

Ўзбекистонда жиноятчилик борасидаги қонунга “Уй қамоғи” деган қоида ҳам киритилибди.

Кимдир буни ғарбона ҳаётга мослашув деса, кимдир мухолифларни четга чиқармаслик учун қилинган ҳаракат дейди. Мандан сўрасангиз, анча-бунча сабабчаси боров, деб ўйлаб турибман.

Биттаси, Пулнора опайнинг ҳолатини қонунлаштириб қўйиш бўлиши мумкин. Бу ҳасрати Каримовни ёмон кўрганим учун калламга келган хаёл.

Иккинчиси, қамоқда фақат ишлай оладиган кишиларнигина қолдириб, “инвалид”ларни уйида сақлаш учун. Ўзингни ўзинг боқ, деган метод. Бу ҳам антикаримовчи бўлганим учун калламга келдиёв.

Энди каримовчиман деб фараз қилайлик. У ҳолда отахоннинг буюк Ўзбекистонимиз бургадек дунёда қозонган иккинчи ном – “Уй қамоғи” номини абадийлаштиришдек талантларига қойил қолмасдан иложим йўқ.

Нофизий.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Nofiziy. Bookmark the permalink.