Луқма

aldarkusaЯшнободдан Исловотгача бир қадам

Хабарингиз бор, анов куни Ҳамза туманининг номи Яшнобод деб ўзгартирилди. Оқсарой ҳукми билан дарёлар тескари оққанидек, “ҳамзалар” ҳам ғойиб бўлди.

Хўш, “Яшнобод” дегани нима? Балки, “Яшнаобод”дир? Шундай деса, озгина тушунарли, аммо бу ҳам мантиқсизроқ. Чунки мантиқ бўлиши учун бу сўзга феъл керак. Масалан, “Яшна-обод бўл” деган каби. Ҳатто “Яшнабот” деса ҳам бир маъни чиқарди.

Бу Ислом Каримовнинг мантиғига мос. Чунки у мантиққа қарши ҳаракат қиладида!

Унга кўра, мустақил Ўзбекистонда ҳамма соҳа яшин тезлигида ривожланиб, гуллаб кетди ва олти ойда жаннат бўлди. Бунинг устига у ўзбек тилининг ҳам Абдураҳим Ўлатдан билан шерикчиликдаги “ота”си. Яшин сўзидаги “и”ни ортиқча деб билиб, устига қалам тортиб юбориши ҳеч гап эмас. Акс ҳолда “яшин” “яшн” бўлиб қолармиди?

Оқсаройдан ташқарига ўрмалаган миш-мишларга қараганда, бир йил олдин Ҳамзанинг янги шеъри топилганмиш. Буни катта янгилик деб яшин тезлигида Ислом Каримовга кўрсатишибди. Шеърнинг бир жойида “Ман ўрисга уйландим, сан ўрисга уйланма” дейилса, бошқа бир жойида “Ўрисга уйланмай ўл” деган жойи бор экан. “Ўлиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман” деб Ислом Каримов маслаҳатчисига ўдағайлабди. Шу билан “ўлим машинаси” юриб кетган экан. Бу миш-миш!

Лекин ҳақиқат шундаки, мустақиллик чала бўлиб қолганидек, ўзбек тилида янги сўзлар ҳам чала туғилмоқда, “Яшнобод” каби.

Бу кетишда бур кун бирорта туман номини Ислом Каримов номига қўямиз, деб “Исломобод” дейишса, бу сўз Оқсаройдан “Ислобод” бўлиб чиқиши ва сенатда “Исловот” бўлиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Нофизий.

%d bloggers like this: