Абулфайз Баротов

abarotovЭРКАКЛАРГА ЎГИТЛАРИМ

“Кўнглимнинг кўчасидаги гаплар” туркумидан

Диний манбаълардан бирида шундай ёзилган: аёл билан никоҳсиз яқинлик қилган кишига, қиёматда барча аъзолари қарши гувоҳлика ўтади. Биринчи бўлиб суяги йўқ тил тўтидек сайраб, аёлни қандай қилиб йўлдан ургани, қулоғига лағмон илиб, уни ҳожасининг қўйнига солиб қўйгани ҳақида бидирлаб, эгасини шарманда-ю-шармисор қилади.
Баъзан эс-ҳушли аёлларнинг устамон эркакларнинг домига қандай илингани ҳақида озроқ гапирсак. Эркак кўз остига олиб қўйган нозанинини ( У бировнинг хасмими, эри борми-йўқми, эркак уни йўлдан уришни мақсад қилган). домига илинтиришда аввало суяксиз тил ёрдамга келади. Унинг ёрдамида эркак нозанинини аввал хилват, аммо тоза-озода емакхонага олиб боради. У ерда ҳам тил бор маҳоратини ишга солади, керак бўлса қоп-қоп ваъдалар беради. Хуллас, тил ўз санъатини маҳорат билан намойиш этганлиги натижасида, аёл аввал қимтинади, уялган бўлади, кейин тилнинг ёрдамида озроқ коняк ёки шампан ичади-да, мушукдек мулойим бўлиб нозланишни бошлайди.
Қарабсизки, кўп ўтмай аёл тап-тайёр бўлиб турибди-да. Эркак уни илгаридан тайёрлаб қўйган хилватгоҳига олиб борди. Бу ёғи осон кечди. Шакар-гуфторлик тугаганидан сўнг, аёл хилватгоҳни қалби зўр қониқиш билан тарк этди.Чунки, жазманининг сабили эриникига қараганда гўё бошқачароқдай, йўғонроқдай ва хийла узунроқдай туюлади унга. Жазман қурғур сабилини ишатишда ҳам устаси фаранглардан экан. (Тажрибаси ошиб кетган-да хумпарнинг). Эркалашлари ҳам эриникидан бошқачароқ, жозибали, мулойим, икки гапнинг бирида асалим, шакарим деб, тинимсиз ўпиб турибди яна. Бундай ҳолатлар ҳинд афоризимларида аниқ-тиниқ ўз ифодасини топган.
“Бадбашара хунукман деб,
Ўксинма ҳеч ахир, эркаксан,
Хотинларга азиз дўстгинам,
Эркаклигинг учун кераксан.
Энди шу биттагина ҳолат юзасидан қиёмат қойимда бўладиган ҳисоб-китобларга қайтсак. Савол-жавобда инсоннинг фоний дунёда кечган умри кино летасидай кўз ўнгидан бирма-бир ўта бошлайди. Ана шунда кутилмаган воқеа юз беради: эркакнинг аъзолари бир-бирларига гал бермай, чувуллашганларича эгасига қарши гувоҳлик бера бошлайди.
Буерда ҳам биринчи навбатда аёлни йўлдан урган тил сайраб кетади. Хотинни кўндирган менман, уни мушукдек қилиб эгамнинг қўйнига солган менман, мени шундай қилишимга хожам мажбур этди деб, оламни бузади. Шунда кўз шартта унинг гапини бўлиб, агар мен, қошимни учириб, кўзимни сузмасам, хотин эгамнинг йўриғига юрармиди, илондай қўйнига кирармиди? Кирмасди. Хотинни ҳожамнинг қаттиқ босими остида йўлдан оздирган менман. Сен пударас эса, ундоқ-қилдим, бундоқ қилдим, деб, мақтанишдан уялипяпсан.
Кейин гапга иккала оёқ аралашади. Агар биз юрмасак, ошхонага, хилватгоҳга қандай олиб борарди деб, ерни гурс-гурс тепиб қўйди.
Қўлларнинг жанжали баридан ошиб тушди. Ўнг қўл, “эгамнинг амри билан хотиннинг иштонини аввал менга ечганман деса, чап қўл, “йўқ, бу ишни хўжам менга юклаган эди, деб, шаддодлик қилди. Ўнг қўл чидаб тура олмади, чап қўлнинг кафтига шапалоқлаб юборди. Ув тортган, сўкинган овоз эшитилди.
-Кучим бор деб, ураверасанми, аблаҳ. Менинг нима айбим бор. Хўжайин сенинг тирсагинга суяниб, хотинни ўпаётганида, иштонини мен ечаётган эдим. Кўриб-билиб туриб, мени урдинг-а, ҳайвон.
Шу пайт эркакнинг аъзолардан биттаси ҳўнграб йиғлаб юборди, даҳанаки жанг дарҳол тўхтади.
-Бас қилинглар, бас қилинглар, -дея зорланарди эркакнинг икки бут орасидан чиққан овоз.- Бир чақага арзимайдиган хизматларингни бунчалик пеш қиласанлар. Сизлар юришларингиз, қарашларингиз, кўзларингизни сузиб, қошларингизни учиришларингиз мумкин. Аммо бунинг бариси мен чеккан захматларнинг олдида бир учқун эканлигини биласанларми ўзи.
Сабил (Уни шундай номладик) яна юм-юм йиғлай бошлади, ҳасратидан чанг чиқиб, кўкка ўрмалаб кетди, дўзах оловининг гуруллаши-ю, жаннат булбулларининг нағмаларини эшиттирмай қўйди.
-Ҳожам аввал пок, ҳалол, инсон эди, гапини давом эттирди Сабил. -Мен у кишига ҳам, жуфти ҳалолига ҳам сидқидилдан хизмат қилиб, уларга лаззат бағишлашдек муқаддас бурчим ҳалол адо этиб келардим. Кейин хиёнат юз берди, хожам мансабга минди, пули кўпайди, боши маишатдан чиқмай қолди, хотинларга илакишадиган одат чиқарди. Ишим икки-уч баровар кўпайиб кетди. Хожам бошқа хотинлар билан ишрат қилавериб тинкамни қуритди. Ярим кечада уйига қайтиб, хотинига орқа ўгириб ётадиган қилиқ чиқарди. Сабабини мен билардим. Аммо қўлимдан нима ҳам келарди. Эридан умидвор (яъни мендан) бўлган хозяйкамнинг эзилганини кўриб, мен ҳам азобланардим. Ахир, уларга лаззат бағишлашга ўрганиб қолган эдим-да. Бир меёрда кечган ҳаловатли кунларимга кўз тегди, бедаво касалга йўлиққан одамдек тобора дармонсизланиб борардим.
Хожам эса мени керак-нокерак жойларга суқаверганидан белангир бўлиб қолдим, вужудимда қувват қолмади, бижиган кал бошим ғувуллайдиган одат чиқарди, шартта узилиб кетадигандек туюлади гоҳо.
Сабил ҳамон дарду-ҳасратини достон қилар, уларнинг кечмишлари кузгуда акс этгандек, кўз ўнгларидан бирма-бир ўтарди. Фоний дунёда бир тан-бир жон бўлиб яшаган вужуд аъзолари дўзах оловидан жонларини қутқариб қолиш учун ҳожасини тап-тортмай сотаётган эдилар. Ақл ва Руҳ мустаҳкам таянчи бўлган инсон эса ўткинчи ва ёлғончи дунёда шайтон измига юрди, нопок йўлни танлади ва охир-оқибатда хоин ва маслакдош вужуд аъзолари билан шатаклашиб, жаҳаннамнинг энг тубига равона бўлди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.