“Туронзамин” почтасидан

soyimishoqСойим Исҳоқ׃ Сиртдан тинч дарё ёхуд ёғсиз чироқ қиссаси (давоми)

Иссиқ кунлардан бири. Октябрда ҳавонинг бу қадар исиб кетиши камдан-кам кузатилади. Тепамдан уриб турган офтоб кўзларимни тиндиради. Ўн чақиримча наридаги Қўйтош тоғларининг виқорли чўққилари олмосдай ярқираб кўринади. Ундан беридаги Қатормоя тизмалари ва атрофимиздаги баланд-паст қирлар сувга ғарқ бўлаётгандай жимирлашади. Ҳавода жизғанак бўлиб қуриган сомон ҳиди анқийди. Аллақандай қўнғизлар тинимсиз хазиллашиб уйқимни келтиради Пешонамдан тер қуйилади. Онда-сонда кўзларим илиниб, хўкиздан қулаш даражасига етганимда ўзимга келаман.
Хайриятки иссиқда мумдай эриётганимни Ҳожар янгам пайқади. Тўхтатиб ҳўкизларни четга чиқаришни буюрди. Мени оққуврайдан ўзимиз ясаган чоғроққина чайлага киритиб юбориб, матовдаги ҳўкизларни бир-биридан ажратди ва буғдойи ўриб олинган далага қўйиб юборди. Бирпасдан кейин қайнаган чойгумни кўтариб, ўзи ҳам чайлага кирди. Чайламиз кичкина бўлганидан сиқилишиброқ ўтирдик.
-Чарчадингиз-а, мулла бола,-деди янгам чайланинг тўридаги шол дастурхонни ўртага тортаркан.-Лекин чидамли экансиз. Чидам урушда жуда иш берса керак. Continue reading