Диктатура манзаралари

“Гулноранинг “томошаси” салтанатга зарар етказмайди”

iakoilasiЭшшитиришнинг яна бир иштирокчиси Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Жаҳонгир Муҳаммаднинг айтишича, Гулнора Каримованинг бу томошаси салтанатга зарар етказмайди:

– Аксинча бу томоша одамлар орасида Каримовнинг обрўйини тўкмайди. Қайтанга Каримов қизини ҳам аямайди, деган фикрни пайдо қилади¸- дейди суҳбатдош.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова тарафидан матбуотга сиздирилган “итлардан ҳам баттар” аҳволда ушлаб турилгани акс этган видеолавҳа муҳокама қилинди.

Каримова хоним Би-Би-Сига жўнатган видеотасвирда ўзи ва унинг фарзандлари – Ислом ва Имоннинг, афтидан президент отаси Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.

Қурултойда иштирок этган сиëсий фаол Сафар Бекжон Гулнора Каримова ўзига қарши Швеция ва Швейцарияда пул ювиш айблови билан боғлиқ иш очилган бир пайтда ташқарига видео ва аудиомурожаатларини сиздириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга уринмоқда, деган тахминларни илгари сурди.

Эшшитиришнинг яна бир иштирокчиси Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Жаҳонгир Муҳаммаднинг айтишича, Гулнора Каримованинг бу томошаси салтанатга зарар етказмайди:

– Аксинча бу томоша одамлар орасида Каримовнинг обрўйини тўкмайди. Қайтанга Каримов қизини ҳам аямайди, деган фикрни пайдо қилади¸- дейди суҳбатдош.

http://www.ozodlik.org/content/transcript/26545228.html

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM and tagged . Bookmark the permalink.