САЙЙИД НЕЪМАТУЛЛОҲ ИБРОҲИМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН
Яқинда тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг “ТАҲАЙЮР” (Душанбе, “Ирфон” нашриёти) номли китоби нашр этилди. Қуйида шу китоб ҳақидаги таассуротларимни эътиборингизга тақдим этишни лозим топдим.
“Таҳайюр” – икки юзу ўн тўрт туртликни қамраган. Бу тўртликлар одатдаги, на ютишга, на тупуришга лойиқ, азбаройи чайналмоқдан ранги, таъми, аслини йўқотган дунёвий икир-чикир мавзуларда эмас, балки, илоҳий ишқни жон-дилдан куйлаганлар, жумладан, Умар Хайём, Жалолиддин Румий, Мирзо Абдулқодир Бедир, Муҳаммад Иқбол каби алломалар яратган табаррук анъаналар умрининг давоми эканлиги билан ҳам азиздир.
Китобнинг “Таҳайюр” деб номланиши ҳам бежиз эмас. Зеро, Ҳақ ҳаққига салавот мазмуни билан йўғрилиб, бир жом ичра жо бўлган икки юз ўн тўрт қатра ишқ бодасининг маъно ва рамзларини бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, бу – Ишқ. Ишқ эса – Оллоҳнинг сир-синоатидан, қудратидан ҳайратланишнинг шиддати… Мен тўртликларда яширинган маъно ва рамзларни тўлалилигича изоҳлаб бериш иддаосидан йироқман. Аммо, “Таҳайюр”ни ўқиб, ҳайратимни яширолмаганим сабабларини, илк таассуротларимни Сизлар билан баҳам кўрмоқчиман. Шулардан бири – тўртликлардаги Ишқ меъёри. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »