Фейсбук саҳифаларида

jm_2012yilЛотин ва кирил (…?)

Ўзбекистонда расман лотин алифбосига ўтилгани билан амалда кирил(л) ёзуви ҳам яшамоқда. Бошқача айтганда, бугун икки авлодни кўриб турибмиз.

Бири учун кирилда ўқиш ва ёзиш осон, иккинчиси учун лотинда.

Биринчи гуруҳнинг лотинга қайтиши қийин кечаётганининг кўпгина сабаблари бор. Шулардан фақат биттаси бўйича ўз мулоҳазаларимни айтмоқчиман.

Биз хорижда яшаётганлар лотинча ёзганда асосан инглизчага мосланган клавиатурани ишлатамиз. Ўзбекистон шароитида акси: асосан кирилча клавиатура ишлатилади.

Яъни ҳар икки ёзувда ёзиш учун бошқа-бошқа тугмаларни қўлланишга тўғри келади. Худди мана шу ҳолат кўп нарсани чалкаштирмоқда, лотинда ёзишни қийинлаштирмоқда. Албатта оз-моз компютерни билганлар ўзларига мослаб клавиатура қилиб олишган. Камина ҳам ўн беш йилдирки, қўлбола синхрон клавиатура ишлатаман.

Инглиз тилига мосланган клавиатурага кирилчани қуйидаги тарзда жойлаштирганман:

?  1  2  3  4  5  6  7  8  9  0  –  =
:  1  2 3  4  5  6  7  8  9  0  –   ъ

q  w  e  r  t  y  u  i  o  p  [  ]  \
қ  ш  е  р т й  у  и о п  ғ  ў  ё

a  s  d  f  g  h  j  k  l  ;  ‘
а с  д ф г ҳ   ж к л ю э

z  x  c  v  b  n  m  ,  .  /
з  х  ч  в б  н   м   , .  я

“Ctrl+shift” тугмаларини биргаликда тиқиллатиш билан унисидан бунисига ўтаман. Керак бўлиши мумкин деган мақсадда юмшатиш белгисини 6 ва 7 рақамларининг остига жойлаштирганман.

Хуллас, икки ёзувни ишлатиш учун деярли айни нуқталарни босаман. Кўрганингиздек ҳарфларни асосан(!) товушига қараб, синхрон тарзда жойлаштирганман.

Буни айтишдан мақсад;

-биринчидан, Ўзбекистонда бунинг битта умумий қоидасини яратиш, уни илмий ва қонуний тарзда тасдиқлаш, дастурини оммабоп қилиб қўйиш керак эмасми, деган саволни ўртага ташлаш. Чунки бундан кейин ҳам узоқ йиллар ва балки ҳар доим лотин билан кирил ёнма-ён яшайдиган кўринади.

-иккинчидан, бошқалар, жумладан, компютер билимдонлари ҳам бу борада ўз тажрибалари, мулоҳазалари билан ўртоқлашсалар…

Ҳурмат билан Жаҳонгир  Mаматов

Фейсбук

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM and tagged . Bookmark the permalink.