Қутлаймиз

Бугун Носир Зокир туғилган кун!

nosirzoki1Носир Зокирнинг чеҳраси ва овози  ўзбек хонадонларига кириб келганига 40 йиллардан ошиб кетди чамаси.

Дастлаб, Носир акани Ўзбекистон телевединесида машҳур ҳофиз Камолиддин Раҳимов билан жўровозликда дутор чалиб чиққанда кўргандим. Кўринишидан дилкаш, юзидан ҳамиша табассум аримайдиган бу инсон билан яқиндан кўришиб, суҳбатидан баҳраманд бўлишни истаганлар кўп эди.

Менга эса  Носир Зокир билан санъаткорлик даври эмас, балки сиёсатчи, журналист сифатида фаолияти давомида кўришиш ва танишишга тўғри келди.

Носир Зокир билан танишувларимиз тафсилотини аввал ҳам хотираларимда ёзганман. Бу гал Носир аканинг ниҳоятда бой-бадавлат инсонлиги хусусида икки оғиз сўз айтмоқчиман.

Энг, асосийси Носир Зокир кўпчилик зиёлиларга хос бўлган ўта ишонувчан, содда, самимий инсон. Албатта унинг соддалиги теран ўй, мушоҳадалар билан уйғунлашиб кетган. Шу боисми суҳбатдошини тезда ўзига ром этиш қобилияти бор. У санъаткор. Ҳаётда ҳам қайси касб бошидан тутмасин санъаткорона маҳорат билан ўз ишини адо этади.

nosirzokir2
Суратда Носир Зокир рафиқаси Холисхон ая билан

Дарвоқе, Носир Зокир бой-бадавлат инсон, дедим. У кишининг энг катта бойлиги, Яратган Эгам умр йўлларида ғоят гўзал ва садоқатли аёлни йўлдош этиб қўйган. Исми жисмига монанд Холисхон ая!

Носир ака элу юртга қанчалар заҳматли меҳнат қилган бўлса Холисхон аяники ундан кам эмас. Барча азобу уқубатларни тенг тортиб келаётган бу аёлни жаннати аёл, дейилса бўлар.

Носир аканинг хонадонларида кўп марта бўлганман. Келган меҳмонга бор-йўғини қизғанмай тўкиб соладиган, имкони борича ҳоҳ моддий, ҳоҳ маънавий ёрдам беришга тайёр Носир Зокир каби инсонлар ғоят кам топилади. Хусусан бугунги кунларимизда.

Тилагим шуки, Носир ака халқ хизматида бели бақувват, соғу саломат кўп йиллар толдим, демай  меҳнат қилаверсинлару, фарзандлари камолини кўриб, невара тўйлар, чевара тўйлар қилиб, эл юрт ҳурматига сазовор бўлиб юраверсинлар.

Ризо Обидов

http://www.zamondosh.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.