Бугун Носир Зокир туғилган кун!
Носир Зокирнинг чеҳраси ва овози ўзбек хонадонларига кириб келганига 40 йиллардан ошиб кетди чамаси.
Дастлаб, Носир акани Ўзбекистон телевединесида машҳур ҳофиз Камолиддин Раҳимов билан жўровозликда дутор чалиб чиққанда кўргандим. Кўринишидан дилкаш, юзидан ҳамиша табассум аримайдиган бу инсон билан яқиндан кўришиб, суҳбатидан баҳраманд бўлишни истаганлар кўп эди.
Менга эса Носир Зокир билан санъаткорлик даври эмас, балки сиёсатчи, журналист сифатида фаолияти давомида кўришиш ва танишишга тўғри келди.
Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »