“Туронзамин”га ёзадилар

asattorАбдуқодир Сатторов:

Ассалому-алайкум!
Анча вакт сайт ишламай колувди кеча кирсам яна ишлаб кетибди. Куриб хурсанд булдим. Абдукодир

Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир ёки Седананинг фойда ва зарарлари…

Тожик тилида сиёҳдона, араб тилида шунуз, рус тилида чернушка деб аталувчи седанани билмаган инсон бўлмаса керак:

Сиёҳдона қуруқ-иссиқ мижози,
Туйилса-ю совун бўлса ҳам рози.
Юзларига суртилса чиройли қилар,
Доғларни йўқотар, даволар сози!

Седана деганда тандирдан эндигина узилган седанали нон кўз олдингизга келади. Седанали нон ёпиш қадимдан одат. Седана ёпилган нон деярли моғорламайди, турли ҳидларни ўзига дарров олмайди. Шу боисдан бўлса керак, седанага эътиқод қўйиб, уни «кулча холи» деб аташади.

ТУЗИЛИШИ:

Седананинг бўйи 70-75 см гача борадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўстирилади. Бу ўсимлик баъзан Самарқанд вилояти экинзорларида бегона ўт сифатида хам учраб туради. Пояси текис, юмалоқ, тукдор, тик қадли бўлиб, барглари 2-3 см узунликда пастсимон бўлинган. Поясининг пастки барглари бандли, устки барглари бандсиз, кетма-кет ўрнашган. Гуллари йирик, 5-8 гулбаргларга эга. Улар шохчаларнинг учида алохида-алохида жойлашган. Меваси ғилофли баргча бўлиб уруғлари уч қиррали, Ғадир-будир.
Седана май-июль ойларида гуллайди, уруғлари июнь-август ойларда пишиб етилишига яқин қолганида ўриб олинади. Уни яхшилаб қуритиб, янчиб уруғлари элакдан ўтказилади ва қуруқ жойларда сақланади.

ТАРКИБИ:

Седана таркибида 0,4-1,5 фоиз эфир мойи, 40 фоизгача ёғ, мелантин ва нигеллин гликозидлари бор.

ШАРҚ ҲАЛҚЛАРИ:

Седанадан шарқ халқлари тадбиркорона фойдаланиб келишга. У куя дори сифатида ишлатилган. Седананинг сирка билан аралашмаси бузарларни, ўсмаларни йўқотишда қўлланилган.

ИБН СИНО БОБОМИЗ:

Абу Али ибн Сино бобомиз седана билан айрим кўз касалликларини даволаган. Седана ва асалга иссиқ сув қўшиб, шарбат холига келтириб, қувуқ ва буйракдаги тошни даволашда ишлатган. Шунингдек буюк табиб седанадан гижжа хайдовчи, газандалар захрини кесувчи ва кишини тинчлантирувчи омил сифатида хам фойдаланган.

ҲАЛҚ ТАБОБАТИДА:

Ҳалқ табобатида седана уруғлари асосида тайёрланган дамлама тиш оғриғини қолдиришда ишлатилади. Шунингдек, меъда оғриқ,ларида хам тавсия этилади.
Тайёрлаш:
Седана уруғидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув куйиб, устига урғидан бир чой қошиқ солинади ва идишнинг оғзини ёпиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб, дамламадан кунига З махал бир ош қошиқдан ичилади.
Унинг шифобахшлик хислатларига тўхталсак: кераксиз рутубатларни иситувчи ва қуритувчи, пиширувчи ва уларни ташқарига хайдашга тайёрловчи хисобланади. Шунингдек ички аъзолардан ахлатни тортиб олувчи ва баданни поклончи хамдир. Пешоб ва хайзни равон келтиради. Шунингдек бола йўлдошини хам тезда тушишини таъминлайди.
• Седана ейилса ёки оғриқли жойга қўйиб, боғланса мижозли беморга таскин беради. Кўкрак қафасининг қафасининг ички аъзолари, сариқ сув, сариқ касаллиги, юракнинг беҳузур бўлиши, талоқ хасталиклари ва бодли қуланжга ҳам даво бўлади.
• Қора седана ҳар куни наҳорга, оч қоринга давомли еб турилса, пешоб, ҳайз ва сутни равон келтиради. Агар ёғ билан ейилса, ранг-рўйни қизартиради, юзни мусаффо қилади.
• Сирка билан ейилса, меъдадаги барча турдаги қуртларни ташқарига ҳайдайди. Унинг 4,5 – 10,5 граммини илиқ сув билан истеъмол қилинса, қутурган ит қопганига дори ва қорақурт заҳрига қарши даво бўлади. Шу миқдордагиси сканжабин (сирка асал) билан истеъмол қилинса, узундан-узоқ давом этган иситма ва эски балғамли иситмага шифо бўлади. Сув ва асал аралаштириб истеъмол қилинганда, қоражигар ва қовуқдаги тошларни майдалаб тўкиб юборади, эски иситмаларга шифо бағишлайди.
• Седананинг хоми ҳидланса ёки матога ўраб, 1 кеча-кундуз сиркада ивитилганини эзғилаб, эрта тонгда бурунга томизилса, совуқдан бўлган бош оғриғини даф этади. Бурун тешигидаги тиқилмаларни очади, тумов ва бурундан сув оқишни тўхтатади, шунингдек, юзнинг 1 томонга қийшайиб қолиши иллатини бартараф қилади.
• Унинг 7 дона уруғини аёл сутида 1 соат ушлаб туриб, сариқ касаллиги бор кишининг кўзи сарғайган бўлса, шу сутдан бурнига томизилса, иллатни даф қилади.
• Седанинг туйиб, тоғ сафсаргулининг ёғига қориб, бурунга томизилса (агар кўз гавҳарига тушган сув дастлабки босқичида бўлса), даф этади, суртмага ўҳшатиб такроран кўзга тортилса, кўз гавҳарини оқиб тушган сувдан тозалайди.
• Седанани илитиб, бошга боғланса, тумовни даф этади ва бошқа аъзоларга иссиқ белбоғ қилинса, бодларни таҳлил қилади. Уни сувда қайнатиб, ўша сувга сирка қўшиб, ушбу аралашмада оғиз чайилса, совуқдан бўлган тиш оғриғини босади. Уни туйиб, бошнинг олд томонига боғланса, эски шамоллашни тўхтатади ва сабаби совуқлик бўлган бош оғриғини босади, бурун тешигидаги тиқилмани очади. Агар унинг туйилганини узум сиркаси билан хамир қориб боғланса, сўгаллар, теридаги холлар, пес майда тошмага фойда қилади.

ЕЙИЛСА ВА БОҒЛАНСА:

Буни ейилса ва туйиб боғланса, совуқ мижозли йўтални ва йиринг қайт қилишга таскин беради, кўкрак қафасининг ички аъзолари, тик туриб нафас олиш, сариқ сув, сариқ касаллиги, юракнинг бехузур бўлиши, талоқ хасталиклари ва бодли қўланжга даво бўлади. Буни ҳар куни наҳорга оч қоринга давомли еб турилса, пешоб, хайз ва сутни равон келтиради, агар ёғ билан ейилса, ранг-рўйни қизартиради, юзни мусаффо қилади, сирка билан ейилса меъдадаги барча қуртларни ташқарига хайдайди. Унинг 4,5-10,5 граммини илиқ сув билан ейилса, қутирган ит қопганига дори ва қорақурт захрига қарши дори бўлади. Шу микдордагисини сканжабин (сирка асал) билан истеъмол қилинса, узундан-узоқ давом этган иситма ва эски балғамли иситмага шифо бағищлайди. Сув ва асал билан ейилса, нотўғри нафас олишни даф қилади, қоражигар ва қовуқдаги тошларни тўкиб юборади.

КУЙДИРИЛГАН СЕДАНА

Седанани куйдириб уни миртни қайнатиб, қуюқлаштирилган суви билан истеъмол қилинса, бавосилга шифо бағишлайди. Унинг хоми хидланса ёки латтага ўраб бир кеча-кундуз сиркада ивитилганини эзгилаб, эрта тонгда бурунга томизилса, совуқдан бўлган бош оғриғни даф этади. Бурун тешигидаги тўқималарни очади. Тумов ва бурундан сув оқишини тўхтатади. Шунингдек юзнинг бир томонга қийшайиб қолиш иллатини бартараф қилади.

ТУЙИЛГАН СЕДАНА

Седанани туйиб, тоғ сафсаргулининг ёғига қориб, бурунга томизилса, агар кўз гавҳарига тушган сув дастлабки босқичда бўлса даф қилади. Седанани туйиб, аччиқ тарвузнинг сувига қориб киндикнинг атрофига суртилса, қориндаги ошқовоқ уруғига ўхшаган қуртларни дархол хайдай бошлайди. Хўл дармананинг суви билан аралаштириб суртилса, қориндаги узун қурт-гижжаларни шиддат билан хайдайди.

Агар седанани туйилганини узум сиркаси билан хамир қилиб боғланса, сўнгаллар теридаги холлар, пес майда тошма ва сувли чиқиқлар, шунингдек, пўстининг доғларини бартараф қилади. Хамир қилиб боғланса қаттиқ шишларни, чипқонларни даф қилади.

Бизнинг “МАЛХАМ”халқ табобати маркази ходимлари бир неча йиллардан буён оддий седанага қўшимча гиёхлар қўшган холда тери хасталиклари, гижжалар, ошкозон ичак хасталикларини яхши натижаларда даволаб келмоқдалар.мурожат учун телефон +998-91-611-0-611

ТИББИ НАБАВИЙ

Пайғамбаримиз Мухаммад алайҳиссаломнинг тиббиётга оид хадисларида седанани ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор деб айтганлар.*Тибби набавий* (Пайғамбаримиз табобатларида)да ёзилишича *седана билан нон бодларни сўради, бошнинг айланиши ва ич кетишини тўхтатади. Бошнинг ярим қисмида бўлган оғриқларни тўхтатади. Юзнинг қийшайиши, қийналиб ва босинқираб ухлаш паришонхотирлик бош айланиши, кўз тиниши, кўз олдини қорорғилашуви каби хасталикларга седана жуда фойдалидир дейилган.

ИЛИТИЛГАН СЕДАНА

Седанани илитиб бошга боғланса, тумовни даф этади. Бошқа аъзоларга иссиқ белбоғ қилинса, бодларни тахлил қилади. Уни сувда қайнатиб, ўша сувга сирка қўшиб, ушбу аралашма оғизда чайналса (чайқалса) совуқдан бўлган тиш оғрига фойда қилади. Бурун тешигидаги тиқилмаларни очади.

ЭЗГИЛАНГАН СЕДАНА

Седанани майин эзгилаб, кўршапалак ёки қалдироч қони ёхуд афъий илоннинг қонига аралаштириб суртилса, теридаги оқ доғларни даф қилади. Асал ва ёғ билан аралаштириб суртилса, агар хайз келиш чоғида бачадон оғриса, унинг дардига шифо бўлади. Қизилгул ёғига аралаштириб суртилса, хох хўл, хох қуруқ бўлсин қўтирни тузатишда шифо бағишлайди.

ҚОВУРИЛГАН СЕДАНА:

Седанани бироз қовуриб, гулоб билан хамир қориб боғланса, оёқ кафтидаги савдоли жарохатларни даф қилади. Бошдаги рутубатлар асалга ўхшаш яраларни ва бошқа совуқдан бўлган хўл яраларни даволашда шифо бағишлайди.

ХИДЛИ СЕДАНА

Седанани то хиди чиққунга қадар қовурилса, буни хидли седана дейилади. Хидли седанани туйиб, зайтун ёғида пишириб, ўша ёғдан уч-тўрт томчи бурунга томизилса, тез-тез акса келтирадиган тумонга яхши шифо бўлади.

ЗИЁНИ

Седана хаддан зиёд ейилса, иссиқ мижозли одамларни томоқ оғрғига гирифтор қилади. Бунинг даноси сиркада хўллаб ейиш. Шунингдек, буйракка етказган зарарига хатира ейиш шифо бўлади.

МИҚДОРИ:

Бир кунда седанадан бир марта ейиш миқдори совуқ мижозли кишилар учун 7 грамм, иссиқ мижозли кишилар учун 1,75 граммдан 2,5 граммгача кифоядир. Борди-ю седана топилмаса арпабодиён еса хам бўлаверади.

СЕДАНА УРУҒИ

Седанадан ёғ хам тайёрланади. Ёғининг мижози учинчи даражада иссик ва қуруқ бу ёғни ейиш ва суртиш фалажлик, юзнинг бир томонга қийшайиб қолиш, аъзоларнинг чангак бўлиши, бўғимларнинг совуқдан бўлган дардлари, олат сустлиги, асаблардаги тиқилмаларни даф этиш, толиқиш, бел оғриги, жинсий қувват бахш этиш ва таносил аъзоларини харакатга келтириш, хатто эркаклик қобилиятини йўқотган инсонларга қайта ғайрат бағишлашда даво бўлади.

СЕДАНА ЁҒИ

Седана мойи дорихоналарда сотилади. Уй шароитида эса куйдагича седана мойи тайёрлинади.Аввал седана туйилиб ун холига келтирилади.Сўнгра ундан 100 грам олиниб устидан кўмилгунча сирка яни узум сиркаси қўйилади.Аралашма етти кун қоронғу жойда сақланади ва хар куни бир махал чайқалиб турилади.Кейин 500 мл зайтун мойи ёки ширин бодом мойи билан бирга токи узум сиркаси буғланиб кетгунга қадар қайнатилади. Бунда мой доғ бўлиб кетмаслиги керак. Юқоридаги амаллар бажарилиб бўлганидан сўнг мой сузиб олинади.

Бизнинг Малҳам табобат маркази ходимлари томонидан тайёрланган седана ёғларини олиб бемалол турли мақсадларда қўллашларингиз мумкин. Седана ёғини бир кунлик миқдори 7 граммдан ошмаслиги керак. Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611
Шуни ёддан чиқармаслик керакки седана мойи жигар учун ножўя таъсирга эга.Жигарда оғриқ бўлган беморлар седана мойини истемол қилмасликлари керак.

ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАШ

Седана дамламаси ичак йўлларини тозалашда шифо бағишлайди. Бунинг учун 0,5 литирли чойнакка 20 дона седана бар чой қошиқ кўк чой солинади ва устига иссиқ сув қуйиб паст оловда дамланади беш дақиқа давомида.Сўнгра дамлама ширинлик билан ичилади.

ИМУН СИСТЕМАНИ МУСТАХКАМЛАШ

Имунитет (тананинг ташқи таъсирларга дош бериши)пасайиб кетганида уни кучайтириш учун седанани янчиб асалга аралаштириб хар тонг нахорда иккита нўхотчалик катталикда истемол қилинади.

СОЧ ТЎКИЛГАНДА

Соч тўкилганида 15 грам седанани 50 мг узум сиркасига аралаштириб бир кун тиндирилади.Сўнгра сузилади ва хавончада обдан туйилади ва озорланган жойга суртилади.Седанаинг бир марталик ичиш миқдори катта ёшлилир учун 5 грам бир кунлиги 15 грамдир.

Седана аёллар сутин оширар,
Хилтларни баданда яна пиширар,
Совуқ захар бўлса, кесади уни,
Бошқа бир хислати-бола туширар!

ЮЗНИ ҚИЗИЛ ҚИЛИШ:

Тонгда зайтун билан седана мудом,
Ейилса ва буни қилинса давом.
Юзни қизил қилар, чирой очади,
Қонни эса қилар мусаффо тамом.

ҚОРИН ҚУРТИГА

Седана сиркага қўшилса агар
Хар ким тонгда ундан еса сарбасар.
Қоринда қайси хил қурти бўлмасин
Бариси ўлади ва умри тугар.

ҚУТУРГАН ИТ ТИШЛАШИГА

Қутирган ит тишлаб олса мабодо,
Сен ақлу хушингдан бўлмагил жудо.
Қайнок сувга солгин олти граммин,
Уч кун ичсанг хосил бўлар муддо.

БУЙРАК ВА ҚУВУҚ ТОШИ

Седана қўшилса суву асалга
Ва бериб турилса доим касалга.
Буйрагу қувуқдан тошни туширар,
Бу ишни солмагин асло пайсалга!

БАВОСИЛНИ ЙЎҚОТИШ

Қўлингдан келганча седанадан ол,
Куйдириб, кулини бир идишга сол.
Ичиб юрсанг ундан эрта-ю кечда
Бавосил танингда қолмоғи махол.

ТИШ ОҒРИҒИ

Совуқдан ногахон оғриса тишинг,
Шу онда керакдир сирка топишинг.
Унда седанани ивитгин-у чайна,
Албатга кетади сенинг ташвишинг.

ҚОРИН ОҒРИҒИ

Жаъфари Содиққа келиб бир киши,
Деди: қорним оғрир, қуруқдир иши.
Деди: асал билан седана егин,
Айтганим қилди-ю, кетди ташвиши.

ҲАДИСИ ШАРИФ

Барча касалларни пайдо қилган зот,
Касалга давони тайин қилди бот.
Давонинг яхшиси қон олдирмоғу
Седана емок-ка қилмоқ илтифот!

ЖИНСИЙ ҚУВВАТ

Олинса хар качон седана ёғи,
Зайтуну кундурга қўшилган чоғи.
Ичилса, шахватни бақувват қилар,
Ожизнинг чоғ бўлар шунда димоғи.

СЕДАНАНИНГ ЗАРАРИ

Седана кўп ейилса, қўзғайди хуноқ,
Иссиқ мижоз ортиқ емасин мутлоқ.
Зарар қилса, сирка истеъмол қилсин,
Зарари кесилар ўша ондаёқ…

Энди мен сизларга Шайх Мухаммад Содиқ Юсуф хазратларининг
. http://www.uz.islambio.com сайтида босилган седана тўғрисидаги мақолаларини бузмасдан шундайича сиз азизларга хавола этаман
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган

Арабча матнларда «ал-ҳабба ас-савдаа» номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзма-сўз «қора дона» шаклида таржима қилдик.Чунки ушбу «қора дона» нима экани ҳақида уламоларимиз кўп тортишганлар. Кўпчилик уни «шунбиз» номли қора рангли дона эканини таъкидлаган. Аслида, у қорамтир яшил бўлар экану, лекин кўпчилик қора сифатини айтишга одатланган экан. У «қора зира», «ҳинд зираси» деб ҳам аталар экан. Бизда «седана» ҳам дейилади. Табобатда седананинг ўрни бошқача. Седана инсон танасидаги иммунитет тизимини қувватлантиради ва бир қанча касалликларни даволашга сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Седанада ўлимдан бошқа ҳамма касалликларга шифо бордир” (Маснад Аҳмад) ҳадиси шарифи билан унинг нақадар шифобахшлигини айтиб ўтганлар.Ибн Сино эса “Седана – вужуд энергиясини тузатади, касалликлардан йўқ бўлган бактерияларни тиклайди” дея қайд этган.Седана эса ўз шифобахш хусусияти билан оғир таомларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Ота-боболаримиз унинг бу хусусиятини яхши билган бўлсалар не ажаб.

Ислом инсоннинг табиатини мукаммал тарзда тушган диндир. Мусулмон сўзининг маъноси эса “таслим бўлиш”ни билдиради. Ислом буюрган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга суннат қилиб қолдирган амаллар бизни ҳам руҳимизни, ҳам соғлиғимизни соғлом сақлашга хизмат қилади. Худди шундай 15 аср аввал шифобахш хусусиятлари айтиб ўтилган седана ҳам бугунга келиб буни илмий тасдиқлар билан исботламоқда.

1959 йилда турли ҳалқаро университетларда 200 дан ортиқ тадқиқотлар олиб борилди. Тадқиқот натижалари ҳайратланарли эди ва турли илмий журналларда чоп этилди.1989 йил Покистон табобат журналида қора седананинг хусусиятлари ҳақида мақола эълон қилинди. 1992 йилда эса Дакки (Бангладеш) тиббиёт университети департаменти седананинг антибактериал хусусиятлари 5 антибиотик: ампицилин, тетрациклин, катромокзазол, гентамицин ва налидикс кислотасининг таъсирлари билан солиштириб кўрилди. Олинган натижалар таҳсинга лойиқ – қора седана ёғи кўпгина бактерияларга қарши самаралироқ ишлаши ва ундан ташқари тиббиёт препаратларига қаршилик кўрсатиши кучли бўлган вабо, е-коли (хом гўштларда учрайдиган инфекция тури) ва бошқа касалликларга таъсир қиларди.

Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади.

Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Унинг тухуми таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21% альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

Инсон танаси ёғни ишлаб чиқара олмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади. Шифокорлар седанани истеъмол қилиш йўлининг энг унумлиси уни эзиб ейиш эканлигини таъкидлашади. Седана иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.
Шунингдек тана тизимини нормал ҳолига келиши учун седанини 4-6 ой истеъмол қилиш тавсия этилади. Ва яна баъзи шифокорларнинг тавсиясига кўра, седанани маълум бир муддат эмас, умр бўйи истеъмол қилиш яхшироқ, чунки инсон бир умр соғлом танага муҳтож бўлади.

Седананинг қайси касалликларга шифо эканлигини қисқача санаб ўтсак.

Седана куч ва энергия берувчи, иммунитетни кўтарувчи, асаб тизими касалликлари, ички яралар (язва), гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади.Танани умумий мустаҳкамлаш учун овқатдан сўнг 1 чой қошиқ қора седана (кунлик миқдор, бундан кўпайтириш тавсия этилмайди) истеъмол қилинади.

Седана ёғи шунингдек она сутини ҳам кўпайтиради.

Қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди ва сочларнинг эрта оқаришини олдини олади.Ҳомиладорлик вақтида истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш лозим.

Фойдалари:

Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.

Қондаги шакар миқдорини тушуради.

Томир касалликларини тўсқинлик қилади.

Ҳазмни қулайлаштиради.

Вужудни заҳарлардан тозалайди.

Яраларни тузалишига ва ҳужайраларни янгиланишига ёрдам беради.

Аллергик касалликларга фойдали.

Иммунитет тизимини кучайтиради.

Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради.

Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Қўллаш услублари:Касалликларни олдини олиш мақсадида эрталаб ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғи янги янчилган седана ейиш керак. 6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак.

Қон босими баландлиги учун: Наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қоврилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейилади. Муолажа 6 ой давом этиши керак.

Седана чойи: Доим ичиб юрилиши керак бўлган чой. Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнгра усти ёпилиб 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин.

Астма ва йўталда:
Кўкрак қафаси седана ёғи билан зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.

Ич кетиши:
1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмани 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.

Бош оғриғи:
1 ош қошиқ янчилган қора седана,1 ош қошиқ янчилган анис,1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика)Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!

Ревматизм:
Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади, ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.

Тери касалликларида:
1.5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.

Бош айланиши:
Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек юз таги ва бўйин орқасига сурилади.

Қулоқ оғриганда:
Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.

Тўлғоқ тутганда:
Тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қизидириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.

Рак касалликларида:
Седана ёғини шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.

Хотирани яхшилаш учун:
Ялпизни қайнатиб олиб ва сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.

Дангасаликка қарши:
10 томчи седана ёғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилинг. Диққат: Эрталабки намоздан сўнг ухламанг!

Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ёрдам беради.

Ибн Абу Атийқ розияллоҳу анҳу бир беморнинг олдига кирди ва: «Сизлар мана бу қора доначани лозим тутинглар. Ундан беш ёки олти дона олиб, майдалаб туйинглар. Сўнгра унинг бурнига зайтун ёғи билан мана бу тарафга, мана бу тарафга томизинглар. Оишанинг менга айтишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, мана бу қора донада сомдан бошқа барча дардга шифо бор», деганларини эшитган экан», деди. «Сом нима?» деган эдим. «Ўлим», деди». Бухорий ривоят қилган

Фойдаланилган адабиётлар:

1. А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов: “Дардинга шифоман”.
2. Ҳ.Зохидий: “Шифо хазинаси”.
3. Х.Х.Холматов, З.Х.Хабибов: “Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари”.
4. М.Хасаний: “Садолардан чиққан даволар”.
5.Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг маколалари ва
6. http://www.uz.islambio.com сайтидан фойдаланилди

. Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Абдуқодир Сатторов
“ Малҳам” табобат маркази
Раҳбари, Ҳалқ табиби.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.