Пўлатовизм нима?

tolibyoqubovЯқиндан бошлаб Бирлик партияси “раиси” Абдураҳим Пўлатовнинг бир касали қўзғаб қолди. У азалдан “пулатовизм” касалига чалинган эди – шу касаллик қурғур қўзиб туради. У қандай касаллик, дейсизми? Эшитмаган бўлсангиз қуйида келтирилган ва 2009 йил 15 декабрьда ёзилган менинг мақоламни ўқинг.

Толиб ЁҚУБОВ

ПЎЛАТОВИЗМ (Пулатовизм)

Бир пайтлар олимлар бутун дунёда ўқитиладиган, ўрганиладиган жаҳон тили эсперантони шакллантирмоқчи бўлганларида уни дунёдаги барча тиллардан сўзлар йиғиш йўли билан амалга оширмоқчи бўлганлар. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

soyimishoqСойим Исҳоқ׃ Сиртдан тинч дарё ёхуд ёғсиз чироқ қиссаси
Сайдулла  Ўрозметовнинг хотирасига бағишланади.

Институтни битириб келганимга қарийб йигирма йил бўлдиёв. Талаба пайтимданоқ Ҳожар янгамнинг шундай ҳайкалчасини яратиш устида ўйлардим. Ким билади, балки бу истак менда илгарироқ пайдо бўлгандир. Чунки, болалигимда ҳам одамларнинг бир-бир ярим қаричлик шаклларини ясаб юрардим. Мақтанчоқлик бўлмасин-у, ёмон ясамасдим. Ишга жойлашгач бўш вақт топсам, ҳаммасини шу ишга сарфладим. Ёшим қирқни қоралаганидагина мақсадимга эришдим шекилли, онамдек бўлиб қолган янгамнинг уч хил холати акс этган учта ярим метрлик ҳайалчасини яратолдим. Кўрганлар беихтиёр: “И-и-йе, Бу Бувҳожар чечанг-ку,-деб юборишди.-Тозаям ўхшатибсан, бироқ нега қўғирчоқдайгина қилиб қўйдинг? Жа-а бўлмаса, ўзининг бўйи бараварли қилиб ишламайсанми!” Continue reading