Пўлатовга жавоб

nosirНосир ЗОКИР׃ ХАЛҚДАН КИМ УЗР СЎРАШИ КЕРАК?

Мен ҳаромий деган Носир Зокир каби фаолларимиз ҳам бор. У на партия раҳбариятига, на ўзи раислик қилган вилоят ташкилотига айтмасдан, “Бирдамлик” номли ҳаромийлар гуруҳига ўтиб кетганини, тезда у едан ҳам бир тепиб отилганини энди ҳамма билади. Энди у гўёки мен билан орамизда тушунмовчиликлар борлигини гапирмоқда. Ёлғон. Шу сабали, партиянинг Наманган ташкилоти Носир Зокирдан жавоб сўраши, ишонарли жавоблар чиқмаса, унинг ҳаромийлигини тан олиши керак. Ана ўшанда бу воқеа бошқаларга ҳам ўрнак бўлади”. Абдураим Пўлат.
“Партиянинг Наманган ташкилоти раиси Носир Зокир ўз ташкилотини ҳам огоҳлантирмасдан бошқа бир гуруҳга ўтиб кетишини қабул қилиб бўлмайди. Унинг бу ҳаракати қораланиши ва ундан қилган ишлари учун халқдан кечирим сўраши кераклиги талаб қилиниши лозим. Акс ҳолда, у тарихга ҳаромий дейилган қора ном билан кириши муқаррар”.( А. Пўлатов Harakatда эълон қилган “Бирлик” қароридан)

Мен бу мақолани ёзмоқчи эмас эдим. Чунки Абдураҳим Пўлатовдек кимсаларнинг дийдиёларига жавоб қайтариш ўз обрўсини, уни, халқаро ва мухолифатчилар орасидаги йўқ обрўси билан баробар қилиш билан тенг бўлади. Лекин бир пайтлар Пўлатовни ҳурмат қилиб,уни ортидан эргашиб юрган биродарларим бу мақолани ёзишни мендан қатъий илтимос қилишди. Хусусан, самарқандлик Холиқназар ака Ғаниев Пўлатов хабарини ўқиб қаттиқ ҳафа бўлганини айтди.


Ўтган йили ҳам Намангандаги “Мажнунтол” ошҳонасига умуман муҳолифатга алоқаси йўқ кишиларни “Эзгулик” ташкилотини йиғилишини қилаяпмиз деб “Бирлик” ҳақида суҳбат қилишиб, буни йиғилиш деб эълон қилишган эди. Бу ҳақда уша йиғилишда иштирок этган бир йигит интернет сайтлари орқали ёзган эди.
Бу йил 10-Август куни мени уйимга поплик Араббой Қодиров келиб, мени “Бирдамлик”чими, “Бирлик”чими, Инсон ҳуқуқлари ташкилотими вакилими кимлар бўлса ҳам “Наманган” меҳмонхонасига олиб боришимни Васила Иноятова илтимос қилганини айтди. Кейин Андижонлик Мусажон ҳам бу ерга келганини айтиб кўришимиз кераклигини айтди. Лекин мен “Бирлик”дан чиқиб кетганлигим учун у ерга бормадим. Кейин уша ерда қатнашган Аҳмадон Абдуллаевнинг гувоҳлик бериб айтишича у ерга хатто мени таклиф қилган А.Қодиров ҳам ва бошқа кўпчилик бормаган ва ҳеч қандай йиғилиш бўлмаган. Абдураҳим бўлмаган йиғилишни “Эзгулик”нинг зиёфатини расмни қўйиб “Бирлик”нинг йиғилиши бўлди деб эълон қилибди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бизнинг шаротимизда бундай йиғилишларга рухсат бериладими?
Мен Василахонни қаттиқ ҳурмат қиламан. Буни унингг ўзи ҳам яхши билади. Бир пайтлар Қўқонда йиғилиш қилиб қайтаётганимизда мени Абдураҳим тўғрисида айтган гапларимни Василахон қўллаб-қувватлаган эди. Бунга Пўлат Охунов ҳам гувоҳ бўлган.Нега энди бугунга келиб, аслида ҳақиқат ким томонда эканини била туриб бу синглимиз Абдураҳимни найрангларига учаяпди? Бундай инсонни йиғилиш қилиш учун берган пули ҳам ҳаромдир. Бундай ҳаром ишларга синглимизни аралашгани мени ачинтираяпди.
Абдураҳимни айтиши бўйича, гўёки мен ҳеч кимга айтмай партиядан чиқиб кетганим учун узр сўрашим керак эмиш. Аслида узрни Абдураҳимни ўзи бутун халқдан сўраши керак. Мухолифатни бўлишда асосий ролни ўйнаган унинг ўзи бўлади. Энди мени нима учун партиядан чиқиб кетганимни сабабаларига келсак.
1989- йили Пўлатовни партия сафидан чиқариб ташлашганда, у, бирликчиларни “Мени партия сафига тиклашни талаб қилинглар” деб митинга олиб чиқди. Кўпчилигимизни мелиция қамади, кўпчилигимиз дубинкалар остида қолдик. Бу харомийлик эмасми?
2007- йил мен Туркияда бўлган чоғимда Пўлатовдан ёлғиз ҳолатда, – Бу ёқда ўттиз миллионга яқин халқни муаммолари туриб нега ҳа деб М.Солиҳ билан олишаверасиз?- деб савол бердим. Биласизми у нима деб жавоб берди? – Носиржон бир нарсани тушининг! Биз нима қилиб бўлса ҳам “ЭРК”ни обрўсизлантиришимиз керак. Шунда халқаро жамоатчилик томонидан берилаётган пул ёрдамлари фақат “Бирлик”ка бўлади- деди. Бу харомийлик эмасми?
2008-йили биз беш киши Америкада бўлдик. Пўлатов бизни уйига таклиф қилди. Ичиб, кайф қилиб олиб, Сурат ака Икромовни сотқинликда айблаб, ҳақорат қила бошлади. Хатто қўл кўтаришгача борди. Охири Пўлатовнинг аёли,”Меҳмонга ҳам шунақа муносабатда бўласизми? Ҳози палиция чақираман!” дегандагина тинчиди. Раҳматли укаси Абдубанноп “Акамни биласизлар-ку, шунақа жинни бўлиб қолган” деб бизлардан узр сўради.
Баъзида ўйлаб қоламан, Пўлатов юртдан чиқиб кетгандан буён сафдошларини ҳақорат қилишдан бошқа нима иш қилди? Кўпчиликни огоҳлантиришларига қарамай, қилаётган бу ишлари фақатгина мухолифатни бўлишга, қолаверса бу иши ҳукумат сиёсатигагина хизмат қилишини Пўлатовдек “фан доктори” билмайдими? Менимча у билади. Билиб туриб бу ишларга қадам қўйиш, халққа хиёнат қилиш, харомийлик эмасми?
Ким уни гапига қўшилмаса, томом. Албатта у сотқинга айланади. Баҳодир Чориев, Пўлат Охунов, Ботир Норбоевлар ҳам унинг гапига қўшилмагани учун ҳаромийга айланди. Бу Ленинни “Ким бизни фикримизга қўшилмаса у биздан эмас!” мазмунда айтган гапини амалда қўллаш эмасми? Бу инсонни диктаторлардан нима фарқи бор? Худо кўрсатмасин бу инсон ҳокимият тепасига келиб қолса, қирғинбаротни ушанда кўрасиз.
Энди ўйлаб кўринг! Ўзининг шахсий манфаатлари йўлида, бир бутун партияни йўқ қилиб юборган Пўлатовми харомий ёки уни найрангларидан зада бўлиб партия сафларидан чиқиб кетган менми харомий?

Носир Зокир

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Zolimning malaylari. Bookmark the permalink.