Насрулло Саййид

nasrullo_sayidov.jpgКерак бўлса…

Кеча тунда русларнинг янги чиққан “Шесть соток счастья” деган бир мелодраммасини томоша қилдим. Фильм режиссёри Юрий Лейзеров деган шахс экан. Фильмда Хаджа (Хўжа) деган Россияда тирикчилик қилиб юрган бир ўзбекнинг образи бор. Катта бир хуторда ҳаммадан калтак еб, одамларнинг хизматини қилиб юрибди Хўжа бечора. Актёрни ҳам роса ландовурини танлашибди, Карим Пакачанов дегани экан у. На қозоққа ўхшайди, на қирғизга, на ўзбекларни қўнғиротларига. Нақд чукчини ўзи…

Қишлоқ болалари Хаджани “Чужба” деб чақиришади. Хаджа у ёқа ўтса ҳам, бу ёққа ўтса болалар уни калака қилади, ўзларича уни тарбиялаган, цивилизация ва маданиятга ўргатган бўлади. “Никогда так не делай” деб танбеҳ беришади. Қўлидаги краскани олиб бошига қуйишади, орқасига тепишади…

Хуллас, худди маймунларга ўхшаб бесўнақай юрадиган, бир рубл берганнинг қаршисида: “Хўш, хозяин” деб муттаҳамдай эгилиб турадиган Хаджа шу хуторнинг малайи…

Мана шу ўзбекнинг мустақилликдан сўнг эришган халқаро образи.
Бундай манзараларни кўриб уялиб кетасан киши, қонинг қайнайди…

Хўш, нима қилиш керак? Бу шармандаликдан қутилишнинг йўли борми? Бор албатта.

Бу учун ўзбекнинг топталган ғурурини қайта тиклайдиган мард ватанпарварлар керак. Янги ҳукумат керак. Қолаверса ўзбек “Рембо”лари образи билан кино бозорини тўлдириб ташлаш керак.

Керак бўлса ўзбекларнинг устидан кулаётган Юрий Лейзеров билан ҳам бир гаплашиб қўйиш керак…

Керак, керак, кўп нарса керак. Бўлмаса тамом бўлдик…(Фейсбук).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Фейсбукдан. Bookmark the permalink.