Мистер Қалампир:

хантТЎЙНИНГ ЕТИМ ЁР ЁРИ
(ХАНТ китобидан парча)

Тўсатдан чалинган телефон қўнғироғи ўз ҳаёли билан бўлган Азизбекни сергаклантирди. Онаси экан.
-Болажоним, уйга кирмайсанми? Икки соатдан бери машинадан тушмайсан. Тезроқ кирақол.
Азизбек уй томонга қаради. Ҳовлининг иккинчи қаватидаги деразани очиб кўча томонга онаси қўллари силкиб Азизбекка гапирарди.
Соатига қараса ҳақиқатда вақт ўтиб кетган экан. Турли хаёллар билан машинадан тушишни эсидан чиқарган.
-Ҳа, айтмоқчи, машинани кўчада қолдиравер. Амманг келганлар.
-Яна амма, -деди ва бироз нафратланган каби жаҳли чиқдида машинадан тушди. Машинанинг эшигини ёпаркан асабийлашди.
-Нега бордим-а?..


Ҳовлига кираверишда аммасининг қимматбаҳо машинаси мағрурланган ҳолда турарди. Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади деганларича борда. Катта ҳовлининг ўртасида ўрнатилган фавворанинг суви чиройли тарзда осмонга интилиб ўйнаётганини кўриб нақадар озод бу сув деган фикр Азизбекнинг хаёлига келдида уни ушлаб олмоқчидек бир қўлини узатди. Сув муздек эди. Костюмини ечиб елкасига ташлади ва уй томон йўналди.
Уйнинг дерасидан онаси ва аммасининг эрталабки тўй учун ҳозирлик кўраётганликлари кўриниб турарди.
Азизбек уйнинг эшигини очиб уйга кирдида саломлашгандек бўлди.
Онаси эса боласининг бундай муомасидан кўнгли алламбалоларни сезгандек ҳадиксиради чоғи унга яқинлашдида боласига термулди.
-Бироз кечикдингми, болам?
Аммасининг тағин жағи очилди.
-Ҳа энди ёшлар тўйдан олдин жуда учрашувчан бўлиб қоладиларда.
“Бўлажак куёв” аммасига бир қараб қўйдида ҳеч нарса демай, зинадан уйнинг иккинчи қаватига кўрила бошлади. Оёқлари оғирлашиб қолгандек. Ёки елкасидаги костюм оғирлик қилмоқдами?
Тўхтаб ортига, пастга қаради. Онаси зинанинг чиқиш жойида ўғлига термулиб турарди. Қўлида эса келинга аталган совғалардан бири.
-Тинчликми, болам?
Онасининг саволига эса жилмайиб, барчаси яхши дегандек бошини силкиди. Сўнгра аммаси томонга қараб қўйди. Аммасининг жағи бир очилса ёпилиши қийинда. Совға саломларни тартиблаш ҳолатида тинмай жавраб турарди.
Азизбек оғир нафас олдида юқорига кўтарилди.
Хонасига кирмоқчи бўлдида, яхшиси дадасининг иш кабенетига киришни ва дадаси билан гаплашиб олишни маъқул топди.
Дадаси йўқ экан. Иш кабинети турли жиҳозлар билан безатилган. Қимматбаҳо стол стул ва мебеллар хонанинг кўрки бўлиб турарди. Шкафда чет эллик меҳмонлар учун териб қўйилган қимматбаҳо спиртли ичимликлар. Азизбек улардан бирини олдида қайтариб жойига қўйди. Ахир шу кунгача бирор марта спиртли ичимликларни истеъмол қилмаган эдида. Дадасининг сигаретасидан бирини олдида, аслида умуман чекмасада уни тутатди.
Деразани очиб, сигаретани чека бошлади. Тутун бўғзига тиқилди чоғи йўталиб, қўлидаги сигаретани деразадан улоқтириб юборди.
Бугунки ҳодисани эслаб кўзи тинди. Қулоғи шанғиллай бошлади.
Ушбу хона деворларидан атиги бир ҳафта олдин аммасининг гапирган гаплари жаранглай бошлади.
-Уйланасан. Тамом вассалом. Укамнинг ҳолига ачинмайсанми? Сен ҳақингда турли ғийбатлар. Кичик ўғлини уйлантириб каттасини уйлантирмади. Касал бўлса керак деган гапларни кўтариб юрибди. Мана куни кеча гапда бир ўртоғим жиянингни соғлиғи қандай деб сўради. Сен бизни обрўйимизни тўкмоқчимисан? Кимсан Султонбой ўғлини уйлантирмади деган гаплар.
Бошидан оёғигача тилла тақинчоқларга ўралиб олган аммаси бошини сарак сарак қилганча гапиришда жавом этарди.
Бундай вақтларда онаси аммаси сабабки бунақа маслаҳатли гапларда иштирок этишни ўзига эп билмай бошқа хоналарда ўз иши билан машғул бўларди.
Дадаси эса дивандан туриб опасининг гапини маъқуллагандек, бошини силкиб қўйди.
-Мен бир қизни топиб қўйганман. Гапимиздаги ўртоғимнинг қизи. Бой хонадон. Анави онанг каби пастлардан келин қилмаймиз. Ўзимизга тенгидан уйланасан. Онанга қолса ўзи тенги қаланғи қасанғиларни топади.
-Опа!,- дадаси жавраб турган аёлнинг сўзини бўлди. Бироз ўйлаб гапиринг гапингизни. Қанақасига қаланғи қасанғи бўлсин. Керак бўлса сиздан кўра илмли ва маърифатли. Худога шукр ақли ҳам, фаросати ҳам жойида. Сиз эса унга кун бермаганингиз етмагандек, ерга ҳам уриб топтамоқчи бўласиз.
Ҳали ҳам шу дадаси бор экан. Бўлмаса бу амма илондек онасини бўғгани бўғган. Отаси нима ҳам қилсин. Опаси онасидан қолган ёдгорлик бўлса…
-Эртага учрашув. Мен билан борасан, – аммаси азизга қараркан, буйруғини такрорлади. Бир ҳафтадан кейин тўй.
Азизбек аммасининг бундай муомаласидан ранжиди.
-Нима? Мен уни кимлигини билмасам, бунинг устига севмасам. Бир бирини севмай, бир бирини синамай бир ҳафтада тўй?
Аммоси эса қўллари пахса қилиб жаврашни бошлади.
-Сен хотиннинг яхши ёмонини қайдан биласан? Мана биз топамиз, сен ўйланасан. Сенинг онангга ўхшаб арзон мебель келтирмайдиганидан бу.
Азизбекнинг дадаси опасининг бундай гапидан ранжиди чоғи яқинроқ келиб опасига деди.
-Опа, сиз ўзи қачон мебелдан тўясиз? Бизга мебель пебел керакмас. Мебель деганингиздан тўйиб кетганимдан сизга ва болаларингизга мебель фабрикасини ҳам қўриб бердим. Тағин яна мебель дейсиза…
Энди аммаси икки қўлини белига тираб, бошини лиқиллатиб овозини баландлатди.
-Ҳо…., бу келиннинг келинлиги ҳам у келтирган мебеллари билан гўзал. Мана менинг қудаларим яқинда ўн минг долларлик итальян мебелидан олиб беришди. Беш минг долларлик мебелли келин бизга керакмас.
Дадаси бу гаплардан безор бўлиб пешонасини ушлади. Бир қўли билан деворга суянди.
-Опа! Сиз ўзи кимга тортгансиз? Авлодимизда бойликка қул бўлганлар йўқ эдику.
-Замон ўзи шунақа. Замондан орқада қолмаслик керак.
-Замонингга ўт тушсин,-дадаси бу гапни айтар экан оҳиста стулга ўтирди ва Азизга термулиб деди.
-Ўғлим. Кўнглингга қарадик. Ўқидинг. Вақт эса ўтиб боряпти. Укангни ҳам уйлантирдик. Мана бир нафар фарзанди ҳам бор. Сен тенгиларнинг эса икки уч нафардан фарзанди бор. Сен эса ҳалигача сўққабошсан. Аммангнинг ҳам гапида жон бор. Бу сафар Американгга ёлғиз кетмайсан. Уйланасан.
Азизбек дадасининг охирги сўзида ҳазил қилмагани ва бу қарор айтилиб унга қатъий ҳукм ўқилганини сезди.
Начора шунча парваришлаган ота онасининг истагини ерда қолдириб бўлармиди. Барча инжиқларни кўтариб келишди. Ўқишини тугатиб олсин дея ўз майлига қўйишди. Ўқиш эса ўқишларга уланиб кетаверди.
Иложсиз қолган Азизбек розилик ишораси каби бошини силкиб қўйди.
Бу суҳбатни эслаган Азизбекнинг қулоғига ҳамон деворлардан аммасининг узуқ юлуғ гаплари паст баланд жаранглаб турарди. Азизбекнинг қулоқлари тиниб қолди.
Мана ўша бир ҳафта ўтиб барчаси амалга ошиб қолди. Бўлғуси келин рози бўлди. Барча рози. Азизбекка ҳам биринчи учрашувда қиз маъқул бўлганди.
Азизбек деразага яқин келиб хотиралар кўринишида бир ҳафта ичида содир бўлган воқеаларни эслашга уринди. Шу бир ҳафтада ҳаёти бутунлай ўзгариб кетдия… Атиги бир ҳафтада.
Бугун тушликда учрашувга чиқиш учун Азизбек бўлғуси келинга қўнғироқ қилганди. Келин эса қиз ўртоқлари меҳмонга келганини важ қилиб учрашувни рад этди.
Эртага тўй.
Унгача дўстлари билан учрашиб шаҳарни айланиб келишни режалаштириб кўчага отланган Азизбекка эшик олдида онаси учради ва икки кун олдин ўғлининг туғилган куни муносаби билан бўлажак қудалар томонидан совға қилинган қимматбаҳо қўл соатни узатди.
Ўғли истамасада она ўз боласига яхшилик тиладими, шу соатни ўғлининг қўлига тақиб қўйишга уринди. Онасини ранжитмаслик учун ҳеч қандай эътироз билдирмаган Азизбек қўлини тутди.
Ҳа, келин бой хонадондан. Куёв учун икки минг долларлик соатни ҳадя қилишган эди.
Машинада кўчаларни айланиб янги қурилган бинолар ва турли масканларнинг гўзаллигидан кўнгли яйради.
Азизбекнинг кўнгли ёшлигидаги каби ота онаси билан айланишган боғнинг сўлим гўшасида болаликни эслаб музқаймоқ ейишни тусаб қолди.
Музқаймоқни олган Азизбек, салқинроқ жойда ўрнатилган бир ўриндиққа жойлашди.
Бир пайт ўзи ўтирган ўриндиқнинг орқа томинида, дарахтлар пана қилиб турган жойида икки ёшнинг қучоқлашиб ўпишиб турганига кўзи тушиб кулиб қўйди. Бугун Гулининг учрашувга келмагани жуда ёмон бўлдида.
Музқаймоқнинг қоғозини очишга уринган Азизбекнинг қулоғига таниш овоз эшитилгандек бўлди.
Ўша панада турган йигит ва қизнинг овозлари элас элас Азизбекка эшитилди.
-Эртага тушмушга чиқасан. Мени унутмайсанми?
-Нега унитар эканман?
-Тўйингдан кейин ҳам учрашиб турамизми?
-Албатта!
Уларга яхшироқ расм солган Аззизбекнинг ранги оқарди. Қўли қалтираб музқаймоқ қўлидан тушиб кетди.
Бу ўша Гули эди. Бўлажак келин.
Буларни эсларкан Азизбек деразадан осмонга қаради. Қоронғу осмонни булут тўсиб турганидан юлдузлар ҳам кўринмасди.
Нега келдим дея ўзини саволга тутди. Жавобини топа олмади.
Вақтни билиш учун соатига қаради.
Ҳадя этилган соат.
Уни ечдида отасининг иш столи устига қўйди. Ўзи эса отасининг ўриндиғида ўтириб шу биргина ҳафтани ичида содир бўлган ҳодисани такроран таҳлил этишга уринди.
Бунга ким айбдор?
Боласини ўйлаб орзу ҳавас билан тўй қилган ота онасими?
Ёки жияни ва укасини ўйлаб тўйга бош бўлган амма айбдорми?
Қизини ўзи сингари бой хонадонга узатмоқчи бўлган ва қизининг орзу ҳавасларига эътибор бермаган ота онами?
Ёки ўқишни дея умрини китоблар билан ўтказган, бугунда ҳаётнинг аччиқ сабоқлари олдида ноилож қолган йигитми?
Бу каби саволлар йигитнинг юрагида ғалаён қиларди аммо жавоби топилмасди.
Азизбек ўрнидан қўзғалди ва такрор дераза олдига борди.
Осмонда момақалдироқ гумбурлади ва чақмоқ чақди. Сўнгра шаррос ёмғир қуя бошлади.

Муаллифнинг Фейсбук саҳифасидан.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari. Bookmark the permalink.