Топишмоқ

“Туронзамин”: Ўқувчимиз диққатимизни тортган мана бу суратга қараб  айтингчи, бу Наманганда “Бирлик”нинг мажлисими ёки Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган “Эзгулик” жамиятининг йиғинини бу сафар ҳам ўзлаштириб олдими? Ўқувчимиз бу саволга биздан жавоб сўраган. Топишмоқнинг жавоби оқилини “Эзгулик”дан эшитсак тўғри бўларди.
Namangan-08-10-14-2.jpg_thumbnai_full
Қуйида Пўлатовнинг иддаоси
09 August 2014
22:51 – Ўзбекнинг тарихида қоладиган расм: Наманганда водий бирликчиларининг йиғилиши

Аввалги хабарларимизда Наманганда “Бирлик” Партиясининг Фарғона водийси фаоллари йиғилиши ҳақида хабар берар экан, яқин соатларда батафсилроқ хабар ва бир қатор расмларни эълон қилишга ваъда берган эдик. Техник сабаблар билан, бунинг ичида имкониятларимиз ўта чеклангани ҳам бор, ваъдамизни тўла бажаролмадик.

Аммо, бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки, дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторликлари ичида жой олган Ўзбекистонда бундай мажлис ўтказишлишининг ўзи оламшумул воқеа. Бунда йиғил ўтказиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Аниқроғи, “Бирлик” Партиясидан бошқа ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.

Ҳа, айнан Бирлик” Партияси “Ҳаракат” Агентлиги билан биргаликда Ўзбек миллатининг ва Ўзбекистон давлатининг аҳволига, касаллигига десак ҳам бўлаверади, тўғри баҳо берди, диагноз қўйди ва даволаш йўлларини кўрсатди. Шундай партия фаолларининг бугун Наманганда йиғилиш ўтказолганини баҳолашга кучи етадиган сиёсатшунослар ва журналистлар йўқ Ўзбекистонда. Бунга кучи етадиган журналистлар ва сиёсатшунослар “Ҳаракат”да бор, холос.

Шундай экан, бу йиғилишнинг бўлгани ва кўраётганингиз расмларнинг ўзи – тарихий хабардир. Улар Ўзбекнинг тарихида қолади, ўлаётган миллат ва давлатни сақлаб қолиш учун йўлга чиққан мард инсонлар борлигини кўрсатади.

Бу расмда дастурхон атрофида ўтирган 23 кишидан 17 нафарини кўришингиз мумкин. Зиёфат шаклидаги йиғилиш бошланар-бошланмас, йиғилиш ўтказилаётган кафе милиция ва МХХ ходимлари тарфидан ўраб олинган, йиғилишга келаётган яна 8-9 киши ичкарига киритилмаган. Кўринишидан, милиция ва МХХ ходимлари юқоридан аниқ буйруқ келмагунча, “Бирлик”нинг мажлисини бузишга қўрқишган. Шу сабабли, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят (расмда юқорида) тарафидан олиб борилган йиғилиш кун тартиби масалаларини асосий қисмини кўриб чиқишга улгурган.

Замонавий партиячиликни тушунмайдиганлар учун қуйидаги изоҳни бериш лозим. Демократик партияларда ҳамма масалалар ошкоралик руҳида доимо муҳокама қилиб турилади ва партия фаолларининг у ёки бу масала бўйича фикри аввалдан маълум бўлади. Шундай бўлса ҳам, бу фикрлар ва улар асосида қабул қилинадиган қарорларнинг бугун Намангандаги каби мажлисларда тасдиқланиши расмиятчилик нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

Бугун Наманганда ўтказилган мажлис шу нуқтаи назардан ўз вазифасини бажарди, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва бугун феълан водийлик сафдошлари билан бирга бўлганини урғулайди. Мен йиғилиш бўлаётган вақтда бу ерга касаллиги сабабли келолмаган партиямизнинг Фарғона вилояти ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддин билан телефонда гаплашиб олдим. У ҳам ўзини шу йиғилиш қатнашчиси деб ҳисоблайди, у ерда қабул қилинган қарорларни қўллаб-қувватлайди.(Ҳаракат).

Мажлис қатнашчиларига тарқатилган Абдураҳим Пўлатнинг нутқи ва қабул қилинган қарорларни кейинги хабарларда эълон қиламиз.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Kundalik. Bookmark the permalink.