Ҳажвия

ia5.JPGБошимга  ураманми  қозоқ   унини?

Илгари   айтганимиздек,  республикамиздаги   ҳаёт   кундан-кунга  яхшиланиб,  “Ахборот”да   кўрсатаёганидан    минг  баробар  гўзаллашган.   Ҳамма  ёқ  тўкинчилик,  Америка  “отдыхает.”  Катта   рахбардан  тортиб   энг   куйисигача   ҳалқ   ғамида.

Мана  бугун  хам   ҳар  доимгидек   “катта”миз  соат  5  бўлмай  уйғонди.  Эрта  тонг.   Атроф  жим-жит.  Вақтли  уйғонган  юртбоши   ҳар  доимгидек   хизматчиларни   безовта   қилмай  боғ  айлангани   юрди.   Давлат  ҳақида,  юрт  ҳақида,  ҳалқ  ҳақидаги  ўйлар  унга  на  ором  бермоқда,  на  уйқу.  “Шавкатни  боламдай  яхши  кўраман,  ишчан,  лекин  нега  мендак   қўпол,  ҳаммани   уради,  сўкади?  Одамларимиз   яхшироқ  яшаши  учун  яна  нима   қилсак  экан?  Катта   тўйларда   ош  еганларни  “Бирлик”  айтганидек  хунаса  ва  харомига  чиқарсакмикан?  Наҳотки  улар  молга  ўхшаса?   Қизларимизни  қандай  қилиб  дискотека  ва  тунгги  клублардан   қайтариб,  уларни   пахта  ва  буғдойга  ҳавасини  оширсак  экан?”- шу  ва  шунга  ўхшаш  хаёллар  унга   кўпдан  бери   тинчлик   бермасди.

Бугун  ҳам  шулар  ҳақида  ўйлаб,  “катта”миз  боғни  энг  ичкарисига  борганини  сезмай  қолибди.  Тўсатдан   дарахт   орқасида  шивирлаган   овоз   уни   хаёлини   бузди.  Яқинроқ   бориб  қараса,  дарахтга    суяниб  қизи  Гулнора  билан  ўғлидек  кўрган   Шавкат   пичирлашиб  туришибди.
-Эрта   тонгда  нима  қилиб  турибсизлар  бу  ерда? – хайрон  бўлиб  сўради  хўжайин.
-Э-э-э  мен… э-э-э   эрталабки  гимнастика  қилаётган   эдим, – довдираб  жавоб  қилди  Гугуш.
-Мен   ишда  эдим,  тонг  отганини  сезмай  қолибман.  Бир   боғ  айланай  дегандим,  Гулнорани  кўриб  қолдим.  бироз   гаплашиб,  ёнига  кириб  гимнастика  қилаётгандим, –  хозиржавоблик  билан  жавоб  қилди  Шавкат.
-Ростини  айтсам,  гимнастика   қилаётганингларни  кўриб  бошим  осмонга  етди!  Демак  болалар  спортига  бераётган  эьтиборимиз   зойи  бўлмабди,  болаларим.   Рахмат  сизларга! Аҳмоқона  Валентин  кунини  тан  олмай  спорт  билан  шуғулланаябсизлар,  барака  топинглар!  Хозир  эса  Гугуш, сен  гимнастикангни  давом  эттиравер,  биз  Шавкат  билан  бироз  ишлар  ҳақида  гаплашиб  оламиз.

-Ну  почему,  с  ним  было  так  хорошо!  Последнее   отбираешь   папа…- аразлаб  қолди  қиз.
Гугушани  ёлғиз  қолдириб,  ота-бола  боғни  бошқа  тарафига  қараб  юрдилар.

-Кеча   Чехия  президенти  қўнғироқ  қилганди.  Қаттиқ  узр  сўради, қабул  қила  олмаганига, айтишича  кайф  устида  ҳамма  ёрдамчиларини  отпуска   аризаларига  қўл  қўйиб   юборган   экан.  Ёзда  албатта  келасиз,   бирга  пивохўрлик  қиламиз,  дейди, – гап  бошлади  хўжайин,- лекин  уни  Бош  вазири  роса  зиқна  кўринади.  Мени   боришимга  бир  дастурхон  ёзишдан  қочди – я, номард!  Газеталаримиз   бу  воқеани  чайнашларига  яхшигина  сабаб  бўлди.

-Отахон,  кечирасиз-ку,  ташриф   қолдирилганлиги   ҳақида  газеталаримиз  ёзганини  ўқиб,  анча  ҳафа  бўлдим.  “Ҳалқ  сўзи”  бошчилигида   ҳаммаси  роса  ғийбат  қилишибди  бизни.  Ҳатто  болаларни  пахтага  олиб  чиқишимизгача  танқид  билан  ёзишибди.  Хайронман,  пахта  “при  чем”   бу  ерда?  Лекин  биронта  газетамиз   на  Мухаммад   Солиҳ,  на  бошқаси  ҳақида  бир  оғиз   ёмон  гап   ёзмаган.  Менимча  матбуотга  жуда  катта  эркинлик  бериб  юборгансиз,  хўжайин,  мендан  ҳафа  бўлманг  лекин   айтганларимга, – отахон  ўргатганидек  ўз  фикрини  очиқдан  очиқ  билдирди  Бош  вазир, – хўп десангиз  буюринг  менга,  бош  редакторларни  ҳаммасини   биттама – битта    мазасини  қочираман!

-Ҳали  ҳам  ёшлигинг  қолмабди,  ука! Уларни  орқасига  тепиш  мени  қўлимдан  ҳам  келади.  Лекин   бунақада  буюк   келажакка   қачон  етамиз?   Доим   бироз  олдинга  қарашимиз  керак.  Мана   мен   буюк  келажак  сари   юришимизни  эьлон  қилган  кунимиз   охириги   маротаба   жахлимни  чиқарганларни  орқасига  тепгандим.  Эсимда  йўқ,  Дадахонмиди,  Хамидовмиди,  ёки  бошқасимиди.  Шундан  кейин  бу  одатимни  ташладим.  Тўғри  қилган  эканман,  кўрмайсанми,  ўша  буюк  келажакка  етиб  келаябмиз.  Ҳамма  ёқ  тўкинчилик,  ўзбек  сўми  жуда  мустаҳкам,  маошларимиз  Америка  ва  Европадан  қолишмайди.  Сен  қизишмай  яхшиси  Бош  редакторларни  ҳаммасини  йиғиб,   аввал  бир  зиёфат  бер.  Кейин  биргаликда  вокзалга  чиқиб,  карнай-сурнайлар  билан  Россиядан  қайтиб  келаётган  одамларимизни  кутиб  олинглар. Мардикорлардан  бир-иккитасига   орден-медал  берайлик,  тўн  қийғазинглар.  Шулар  ҳақида  редакторлар  яхшилаб  репортаж  тайёрлашсин.  “Жаҳон”  агентлиги  тайёрлайдиган  олди- қочди  бўлмасин.   Ҳаммасини  ўзлари  яхшилаб  ёзишсин,  билишади  қандай  ёзишни.  Мана  кўрасан,  буларни  ўқиган  Путин   шу  захоти  бизга  Собянин  бошчилигида  делегация  юборади, шу  ерни  ўзида  одамларимизни  қайтадан   агитация   қилиб  ёллашга.  Қарабсанки,  бюджетимизга  ҳам  мўмайгина  пул  тушади.  Аслида  Россияни  рубл  пули  бизни  сўмга  қараганда  бир  тийинга  қимматку,  лекин  ҳар  ҳолда  баъзи  майда-чуйдаларга  ишлатармиз,- оталарча  насиҳат  берди  “катта”.

-Қойилман  сизга  устоз!  Бунақа  фикрлай   оладиган  одам  битта – фақат  сиз! Айтишадику,  бекорга  25  йилдан  бери  Президент  эмас,  деб   сизни!  Гапларингизга  оғзим  очилиб  қолди,  лекин.  Бугуноқ  барча  бош  редакторларни  йиғиб,  айтганларингизни  қиламан! – ўзини  завқини  билдирди  Шавкат – фақат  зиёфат  пайтида  бир-иккитаси  энсамни  қотирса,  қулоғини  тагига  тортвораман   яхшилаб,  хафа  бўлмайсиз  хўжайин!

-Фақат  кўп  ичманглар!  Майли  борақол  ука,  қиладиган  ишларинг  кўп,  шундоқ  ҳам  чарчагансан, – рухсат  берди  “катта”.   Бош  вазир  кетиб  улгурмасидан  “катта”ни  олдида  ҳар  доимгидек  ёрдамчиси  пайдо  бўлди.

-Нурсултан  оға  қўнғироқ  қилганди, -гапини  бошлади  ёрдамчи.

-Нима  керак  бўлиб  қолибди  Нуракейга?

-Тенге  пули  қадрсизланибди  жуда. Қозоғистонда  ишлаётган  ўзбекларга  маошларини  биз  бу  ерда  вақтинча   ўзбек  сўмида  тўлаб   туришимизни  илтимос   қилди,  эвазига  ҳоҳлаган  миқдорда  бизга  қозоқ  унини  бермоқчи.

-Бошимга  ураманми  қозоқ   унини?  Ғалла  мустақиллигига   эришганимизга  20 йил  бўлган  бўлса, – энсаси  қотди  “катта”ни, – айтганча,  давлатини  номини  ўзгартирмоқчимишми?

-Қиладиган  ишини  билмагандан  сўнг  ҳар  ҳил  нарсаларни  уйлаб  топаверадида.  Ундан  кўра  тенге ни  мустаҳкамлашни – ю,  бизнинг  одамларга  маошини  вақтида  бериш  ҳақида  бош  қотирса  бўлмайдими?   Сиздан  ўрнак  олмайдими?   – ўз  фикрини  билдирди  ёрдамчи.
-Тўғри  гапинг!  Айтиб  қўй  унга,  ҳар  ҳил  майда – чуйда  масалалар  билан  мени  безовта  қилавермасин!  Мен    хозир  баьзи  заводларни  айланиб,  корхоналарни  аҳволи  билан  танишиб  келаман.   Сен  алоқада  бўлиб  тур!  Эртагача!

Воқеалар  жойидан  М.Мансур.  14 феврал  2014-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.