“Туронзамин” почтасидан

adabiyot.jpgҲажв тиғи: латифалар

-Хотинини ташлаб кетган эркакни ким деса бўлади?
-Ким деса бўларди, ғирт хўкизда!
-Агар хотини у эркакни ташлаб кетган бўлсачи?
-Хўкизда, шунинг учун ташлаб кетган!
. . .
Россиядан қайтган мардикор хамқишлоқларига айтиб бераябди:
-Лекин русларни одобига қойил қолдим. Бир куни бир автобусга паранжи кийган аёл қўлидаги халтаси билан кирганди, автобусдагиларни барчаси унга нафақат жойини бўшатиб беришди, ҳатто автобусни хам бўшатиб, чиқиб кетишди.
. . .
Эри хотинига:
-Жоним, мехмонлар кўпайиб, битта стул етишмаябди. Қўшниникига чиқиб, ўша ерда ўтириб турсангиз…
. . .
Барагатопгурга Путин қўнғироқ қилаябди:
-Иқтисодингизни ахволини биласизми?
-Ха, биламан, “Ахборот”ни ҳар куни кўраман….

. . .
Кеча баракатопгур янги фармонга қўл қўйди. Унга яраша ёши 60 дан ошган фуқароларни кўпгина масъул лавозимларда – самолет, тепловоз бошқариш, автобус хайдаш, милиция, фавқулодда холат хизмати ва шунга ўхшаш лавозимларда ишлаши таъқиқланади. “Давлат рахбари” лавозими кўп ҳам масъул бўлмаганлиги туфайли бу рўйхатга киритилмаган.
. . .
Андижон, Бухоро ва яна баъзи вилоятлар хокимлари фарзандларини ножуя харакатлари сабабли давлат рахбари томонидан лавозимларидан бўшатилган. Хоким бўла туриб “Катта”ни ўзидан ўрнак олишга уларни фаросати етмаганига нима дейсиз….
. . .
Хотини эри билан уришаябди:
-Билдим, баьзи аёллар билан ўйнашар экансиз?
-Ёлғон!
-Ишхонангиздаги секретар қиз биланчи?
-Буниси ғирт ёлғон! ! !
. . .
Баракатопгур хотини билан дачада. Хотини белкурак билан ер чопаябди, баракатопгур эса айвонда ўтириб, “нотация” ўқиябди.
-Мана кўрдингми, ўғил туғиб берганингда, хозир ёнингга кириб ёрдамлашар эди.
-Бекорларни айтибсиз. Мени эмас, сизнинг ёнингизга қўшилиб у хам “нотация” ўқир эди.

2014-йил 22-январ Тошкент шахри М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.