Сиёсий латифалар

aldarkusa2Бир куни Баракатопгур...

Баракатопгур Гиннесс китобининг Ўзбекистондаги вакилини чақирди:
-Нега мени номим Гиннесс китобида йўқ?
-Бор!
-Қайси номинацияда?
-“Янги қопланган асфальт йўлларда энг кўп юрган инсон” номинацияси бўйича 1-ўриндасиз.
. . .
Ўзбек мухожирларини кўпдан ишлатаётган рус бойваччаси хотинига мақтанаябди:
-Булар билан олишавериб, ўзбекчани хам ўргандим.
-Айтчи, “иди вперед” ўзбекча қанақа бўлади?
-Олға.
-“Иди назад” сўзичи?
-Развернулся, и олға!
. . .
Хотини эрига шикоят қилаябди:
-Сандиқдаги бор озгина долларларни куя ебди. Негадур ўзбек сўмларига тегмабди.
-Қизиқ, наҳотки куя ўқишни билса?
. . .
Баракатопгурни кўринишини қофияга келтириш учун барча пластик жаррохларни йиғишибди.
-Мен юзини ёшлигидек қилиб қўяман,- деб ваьда берган жаррохга ишонишмабди.
-Мен юзини таниқли артистникига ўхшатаман,- деб ваьда қилганига ҳам ишонишмабди.
-Мен эса уни юзини портретлардагига ўхшатаман,- деб ваьда берган жаррохга амалиётни топширишибди.
. . .
Тошкент шахри. 2014-йил 9-май куни. Кўчалар амнистия билан чиққан маҳбуслар билан тўла!
. . .
“Ахборот” программасини бошлаймиз. Бугунги кўрсатувда:
-2015-йил мартидаги сайловларда ғалаба қозонган мухтарам президентимиз номига чет эл давлатлари рахбарлари номидан табрик телеграммалари келиши давом этмоқда…
. . .
Ёрдамчиси Баракатопгурга:
-Давлат хизматчилари иш ташлаб, намойиш қилишаябди.
-Нима ҳоҳлашармиш?
-Одамларнинг маошлари пастлиги сабабли берилаётган “қуруғи” хажми озаётган эмиш…

2014-йил 21-январ Тошкент шахри М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.