“Туронзамин” почтасидан

zohidjon“Мио, болажоним Мио ”
Бир пайтлар СССР ва АҚШ киночилари томонидан яратилган “Мио, болажоним Мио ” бадиий фильми телевидение орқали намойиш қилинган эди. Мен ўша пайтлари 12 ёш бўлганман. Ушбу фильмни қайта кўрсанг ҳам зерикмайсан. Фильмда ёвузлик устидан яхшилик ғалаба қозонади.
“Мио, болажоним Мио ” бадиий фильмида бир нарса менинг диққатимни тортди. Унда ёвуз қирол Като халқ устидан зулм ўтказиб, яхши инсонларнинг юрагини олиб қўйиб, ўрнига тош қўйиб ўзига хизмат қилдирувчи қул қилиб қўяди. Гўдак болаларни , аёлларни қушларга айлантириб қўяди ва улар унинг саройи атрофида учиб юрадилар . Бу қушлар дардларини ҳеч кимга айтаолмай , Катони қарғаб юришади. Бир кун келиб шаҳзода Мио Като билан жанг қилади.Шунда Като бир гапни айтади “Сен мени ўлдирганинг билан яна бошқа Католар келаверади, ундан кўра орқанга қайт отанг сени интизорлик билан кутиб ўтирибди” дейди. Шунда шаҳзода Мио унинг бу гапларига мана бундай жавоб беради “Йўқ, Като бунақаси кетмайди, агар мен ўлсам менга ўхшаган Миолар келаверади, келаверади, келаверади.Сендақаларнинг додингни бераверади. Мен сен билан охирги қоним тўкилгунча курашаман дейди ва охири Мио Катони юрагига ўз қиличини санчади. Като ўлим олдидан “Бу тошюракни қандай оғирлигини билсанг эди . О, Шаҳзода Мио”деб ўлади.
Бу фильм Диктатор давлатларини бошқариб турган рахбарларни эслатиб юборади.. Улар гарчанд Катога ўхшаб яхши инсонларнинг юрагига тош солиб , гўдакларни сеҳрлаб, қушларга айлантириб қўймаса ҳам улар халққа психологик таъсир ўтказиб қалбларини тошга айлантириб , яхши одамларни золимларга айлантириб, ўзларига хизмат қилувчи қўлларни кўпайтирмоқдалар.Улар Катонинг шерикларидир. Лекин улар устидан бир кунмас бир кун шу давлатлардаги шаҳзода Миога ўхшаган қўрқмас мард кишилар албатта ғалаба қозонадилар.
Аммо Миога ўхшаган шаҳзодалар келиши учун , ўша давлатлардаги халқнинг ўзига боғлиқ.Ҳар бир нарсанинг боши ва охири бордир.
 Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
20-январь, 2014-йил.
Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.