“Туронзамин” почтасидан

aldarkusaЯ Н Г И   Л А Т И Ф А Л А Р

Гугуша Хамза театри бош режиссери хузурида.
-Биласизми, хозирги кунда барча сохаларда ижодим юқори чўққида. Менга Дездемона ролини беришингиз керак!
-Яшасак кўрармиз…
. . .
Баракатопгурни хотини эри тугилган кунига дўконда телпак танлаябди.
-Мана бу телпакни кийиб кўрингчи?-илтимос қилаябди сотувчидан.
-Эрингизни боши меникидаками?
-Ҳа, шунақа хўкизникидак.
. . .
Ёш журналист редакторга ёзган мақоласини кўрсатаябди. Редактор:
-Мақоланг хом, лекин сарлавҳаси зўр, яхши топибсан. Баракатопгурнинг навбатдан ташқари сессиялардаги нутқига роса мос келади. Сессия бўлишини кутайлик.
. . .
Баракатопгур вилоятда навбатдан ташқари сессияда нутқ сўзлаябди. Ёз пайти бўлганидан мажлисхона эшиклари очиқ. Ташқарида ўтиб кетаётган кампир бир паст нотиқ сўзларини эшитиб туриб хўрсинди:
-Тўғри айтасиз болам, жуда бўлмай кетдику бундай яшаш. Юқоридагилар билармикан шуларни???
. . .
Баракатопгур:
-Бу иллатлар эгнимиздаги доғлардай бўлиб турибди. Уларни дархол ювиб ташлайлик!
Хоким:
-Тўғри, лекин ювайлик десак то свет йўқ, то сув йўқ, сув бўлганида эса газ йўқ…
. . .
Баракатопгур савдо вазирига:
-Хамма мансабдорларни ёғлаш билан оввора. Буни олдини олмаса бўлмайди. Ёғ сотишни кескин қисқартир! Маҳаллаларда талон билан тарқатсин!
. . .
Эри хотинига:
-Негадур охириги пайтларда қилган овқатларинг бемаза бўлаябди?
-Унда ҳафтасига бор-йўғи 2 маротаба овқат қиламан. Шунда илгаригидек мазалик бўлади.

20.01.2014

М. МАНСУР

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek. Bookmark the permalink.