М У С О Ф И Р Л А Р И М
”Осмон йирок – ер каттик”
Халк маколи
Ватандан йирокда, уйдан узокда,
Махаллаю куча куйдан узокда,
Умрингиз утмокда согинч кийнокда,
Водий, Хоразм, СурКош мусофирларим,
Самарканд, Бухоро, Шош мусофирларим.
Эгилмасдан Ватанда янги бойларга,
Кетвордингиз ризк излаб узок жойларга,
Юрибсизми кушилмай Сиз гадойларга,
”ДАНГАСА’, ” ЯЛКОВ”, бевош мусофирларим,
Кора ищчи, кул, фаррош мусофирларим.
Бирингиз укамсиз, бирингиз сингил,
Елкангиздаги юк эмасдур енгил,
Ахволингиз куриб ачишар кунгил,
Норгул йигит, каламкош мусофирларим,
Ялангоёк ялангбош мусофирларим.
Олий маълумот билан иш тополмай хор,
Юрибсизми хорижда булиб мардикор
Узбекчилик ахир бола чака бор,
Содда куйдайин ювош мусофирларим,
Кузларида алам , ёш мусофирларим.
Юртда ахволимиз кундан кун бадтар,
Бойлар бойиб ётар оч куйиб ётар,
Лекин умид йукмас бир кун тонг отар,
Чараклаб порлар куёш мусофирларим.
Режим кулар булиб фош мусофирларим.
Ватанда ишсизлик ортар тухтамас,
Хокимларнинг корни тук халкин уйламас,
Худодан сурайлик ”Оксарой”данмас,
Хукуматни багри тош мусофирларим.
Тухтамай халкни алдош мусофирларим.
Рост гап мусофирлик тегса хам жонга,
Омад тилаб Она юрт Узбекистонга,
Умид килиб яшанг буюк замонга,
Сабр ила килиб бардош мусофирларим.
Отмайин хеч юртга тош мусофирларим.
Ватану миллат кадри оила рузгор,
Хакикий узбек учун бошкаси бекор,
Нопок йулларга хеч юрмангиз зинхор,
Ортдириб жазман, кундош мусофирларим.
Миллатдошимсиз, диндош мусофирларим.
Уйингизда интизор кутишар ойлаб,
Кун санаб соат санаб йулингиз пойлаб,
Кайтинг эпди топганни белларга бойлаб,
Бориб элга беринг ош мусофирларим.
Фарзандларга булиб бош мусофирларим.
Хаммангиз сог омон кайтингиз уйга,
Тантаналар килинг махалла куйга,
Шоир КАЛАНДАРни хам айтингиз туйга,
Борай кулиб кокиб кош мусофирларим,
Пойингизга эгиб бош мусофирларим.
Муаллиф: КАЛАНДАР АНДИЖОНИЙ
Тарих: Январь ойининг 10 – куни 2014 мелодий сана, жума.
Манзил: Р У С И Я давлати
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek |