Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

ghafurХИЗМАТЧИДАН ЎЗИНГ САҚЛА

Ўғринча телефонда гап тинглаш –
Ватанга хизмат эмиш!
Ҳамюртига айғоқчи бўлиш –
Ватанга хизмат эмиш!
Ўзинг сақла Худойим,
хизматчи бўлишдан!

Халқ мардикорга кетаяпти гурас-гурас,
Болаю-қарининг чироқсиз,
газсиз яшаётгани рост –
Бироқ, хизматчиларнинг кўзлари сўқир,
Оммага фақат ёлғонларни ўқир,
Изоҳларда фақат иғволарни тўқир.
Ўзинг сақла Худойим,
хизматчи бўлишдан!

Юртни севган менман-у,
Мени ватанфуруш дейди!
Юртда одам отган отаси-ю,
Хоин деб мени бошимни ейди –
Буни яна ватанга хизмат дейди!
Ўзинг сақла Худойим,
Бу тахлит хизматчи бўлишдан!

Хизматчилардай –
иймонсиз бўлишдан,
Хизматчилардай –
гадо ор қилувчи унвонда юришдан,
Хизматчилардай –
рўзғор тебратиб,
боласига ҳаром едиришдан,
Ўзинг сақла Худойим!

2013 йил 26-август

Торонто.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek and tagged . Bookmark the permalink.