“Туронзамин” почтасидан

zohidjonЎзбекларга нима бўляпти?

Аёлимнинг холаси Шоира опа эри билан Россиянинг Москва шаҳрига бориб ишлаб келганлиги сабабли уларни кўргани борган эдик. Улар билан суҳбатимиз ўта қизғин ўтди. Унинг айтишича улар Москва шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирининг ошхонасида фаррош бўлиб ишлашибди. Ошхонада улардан ташқари бошқа ўзбек аёллар ҳам ишлашганини, уларнинг кўпчилиги эридан ажраган, ҳарбий қисмда ошпаз бўлиб ишлашар экан.

Шоира опанинг айтишича эридан ажраб келган аёллар ҳарбий қисмда ўғрилик қилиб кун ўтказишар экан. Ҳарбий қисмга турли хил озиқ –овқат махсулотларини, масалан товуқ гўшти , балиқ, шакар, мол, қўй, чўчқа гўштини яшириб, уларни ишдан сўнг ҳарбий қисмдан ташқарига олиб чиқиб Ўзбекистондан келган мардикорларга сотишар экан.

Уни кўриб қолган Шоира опа ҳалиги аёлларни бошқариб юрувчи ўзбек аёлига ҳаммасини айтиб берибди. Орадан 2 кун ўтиб ўғри аёллар Шоира опани ўйларига таклиф қилиб “ Сен бизларни нимага сотдинг?” деб уришибди. Шоира опа уларни гапига жавобан “ Мен тўғриман сизларга ўхшаб ўғри эмасман. Менинг ҳам болаларим бор агар мен ҳам сизларга ўхшаб ҳаромлик қилиб ўғрилик қилсам уни касри болаларимга уради.

Мусулмончиликда ноҳақсизликни кўра била туриб индамаслик катта гуноҳдир. Яхшиям мен русчани билмайман андиша қилиб ўтирмасдим, ўрис солдатларининг бошлиғига айтардим” деб жавоб беради. Сўнгра улардан бири “ Сен бизга нотация ўқимагин хўпми! Бу ерда мусулмончиликка ўрин йўқ агар яна бир маротаба яна бирон кишига айтсанг бу ердан ўлигинг кетади” деб жавоб қайтарган.

Яна бир мисол … яқинда менинг бир дўстим Абдурашид Россиянинг Санкт Питербург шаҳрига ишлагани бориб келди. У Наманган шаҳридан 15 кишини ўзи билан олиб кетган экан. У билан Наманган шаҳридаги “Мажнунтол” чойхонасида бир пиёла чой устида суҳбатлашиб ўтирган эдик.

Суҳбатимиз чоғида миллатимиздан хафа бўладиган бир воқеани сўзлаб берди. “Бу ўзбек зотига яхшилик қилиб бўлмас экан дўст. Бундан 3 йил олдин Наманган шаҳридаги “Ғунча” қишлоғида яшовчи 1977 йилда туғилган Довудхон деган бир йигитни Россияга олиб кетдим. Довудхон 1960 йилларда қурилган уйда онаси ва оиласи билан яшар экан. Онаси Фаридахон аянинг илтимоси билан уни мардикорчиликка олиб кетган эдим .

Довудхоннинг касби пайвандчи. Россия томонларда пайвандчиларнинг маоши катта экан. Қисқаси шу йигит билан Россияда бирга ишладик. Орадан 6 ой ўтиб
Довудхон ўзгариб, босар тусарини билмай қолди. Ичкиликка ружу қўйиб, бузуқ аёллар билан юра бошлади. Ишни эса хоҳласа қилади хоҳламаса йўқ.
Кунлардан бир кун уни чақиртириб суҳбатлшдим. Унга- “Менга қара Довудхон уйинга пул жўнатдингми? Уйингдагилар қийналиб қолишибди.
Болаларинг қўшнилардан анча қарздор бўлиб қолибди. Бу иш қиласанми йўқми? Қачонгача мана шу ахволда юрасан?-дедим. Довудхон, “Майли ака ишлайман, уйга 200 доллар жўнатдим кеча-деди Аммо кечки пайт уйига қўнғироқ қилиб сўрасам 4 ойдан бери бир сўм ҳам жўнатмаган экан.

Орадан бир ҳафта ўтди. Яна боягидек. Жаҳлим чиқиб Довудхонни дўппослай кетдим ва уни аэропортга олиб бориб уйига жўнатиб юбордим. Довудхон қандайдир йўл билан яна орқага қайтади ва қайтишда бир гуруҳ миллатчиларнинг қўлига тушиб, уларнинг қўлида 7 ой қул бўлиб ишлайди.

Кунлардан бир кун миллатчилар бошлиғи,- Сен қаерда ишладинг, кимнинг қўлида, кимнинг уйида?-деб савол беради. Довудхон Чечен миллатига мансуб Мамеднинг уйида ошналари билан ишлаганини айтади. У , -Ошналаринг нечта?-деб савол беради.Довудхон эса ошналари ўн беш киши эканлигини айтади. Миллатчилар бошлиғи,-Мен сенга 1000 доллар ва битта текила ароғи бераман, менга Мамеднинг уйини ва ошналарингни қаерда ишлаётганини айтиб берасан- дейди. У қаерда Мамед яшашини, нима билан шуғулланишини,уйида қанча одамборлигини ва омборхонада нималар сақланишини ҳуллас ҳамма билганларини икир чикиригача айтиб беради.

Миллатчилар эртаси куни у кўрсатган жойга бориб, Мамеднинг уйини пойлашади. Мамеднинг уйи ёнида унча катта бўлмаган озиқ-овқат дўкони бор эди, мен ишчиларнинг нонуштасига у бу нарсаларни олиб қайтаётган эдим. Мени бир гуруҳ миллатчилар ўраб олишиб, қаердан келганимни, кимни қўлида ишлашимни сўрашади. Мен Мамеднинг уйида ишлашимни айтдим.
Миллатчилар мени ўлдирмоқчи бўлишиб, пешонамга пистолетни тираб турганда Мамеднинг жияни Азим кўриб қолди ва у шу заҳоти қаергадир қўнғироқ қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳамма ерни Чеченлар босиб кетади. Миллатчилар билан Чеченлар орасида отишма бошланиб кетди. Мен қўлимдаги маҳсулотни кўтариб олиб кўзимни чирт юмиб, калимамни келтира
бошладим. Озгина вақт ўтгач отишма тўхтади. Кўзимни очиб қарасам миллатчилардан фақат биттаси оёғидан ярадор ҳолатда турганини кўрдим.
Қолганлари қочиб кетибди. Мемедни одамлари ҳалиги ярадор миллатчини уйга олиб кириб, сўроқ қилишади.

Аниқланишича бизни Довудхон минг доллару битта ароққа сотган экан. Мен Мамедга уни ота-онасига соғ-саломат олиб келишни ваъда берганимни, уни кечиришини, бунинг эвазига тўрт ой бепул ишлаб беришимни айтиб илтижо қилдим. Чеченларда иймон ва инсоф бор экан , Мамед- Абдурашид сен ўзбек бўлсанг ҳам мард йигит экансан. Сени миллатдошинг сотса ҳам унинг онасига ваъда берган экансан. Қолаверса сен билан биз мусулмонмиз.

Менга сени қўшимча ишлаб беришингни хожати йўқ. Биз сен билан Оллоҳ учун дўстмиз. Мен сен учун жонимни ҳам аямайман юртдошингни бу ерга олиб келамиз. Пул масаласида қайғурма сен мендан қарз эмассан.

Алмаштириш эвазига ҳеч нарса сўрамайман-деб Довудни миллатчилар қўлидан олиб келишди. Довудни подвалга олиб кириб чала ўлик қилиб уришди. Чечен эртасига Довуднинг қўлига 5000 долларни тутқазиб бу пуллар уни ишлаган хақи эканлигини айтди ва дарҳол уйига ўзим олиб бориб, онасининг қўлига пулни тутқазиб орқага қайтаётганимда Довудхон

,-Абдурашид раҳмат сени бу яхшилигингни унутмайман- деган эди мен унга
– Сендақа сотқинни раҳмати керак эмас, ифлос, сен менга дўст эмассан,
сен миллатимизнинг шаънига доғ туширдинг, кўзимга кўринма сотқин- деб, Россияга қайтдим.” –деб гапларини тугатди Абдурашид.

Албатта Россияда қонуний ишлаб, пул топиб, Ватанда уй қуриб, тўй қилиб, машина олаётганлар бор. Лекин гап бунда эмас, тобора миллатимиз орасида миллий ғурур сусайиб, ҳатто бегона юртларда ҳам ўз миллатдошларини арзимаган пулга сотиш кўпайиб бораётганидадир. Бундай ҳолат яна қайси миллатда бор, билмадим.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
7-январь, 2014-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.