“Туронзамин” почтасидан

zohidjonЎзбекларга нима бўляпти?

Аёлимнинг холаси Шоира опа эри билан Россиянинг Москва шаҳрига бориб ишлаб келганлиги сабабли уларни кўргани борган эдик. Улар билан суҳбатимиз ўта қизғин ўтди. Унинг айтишича улар Москва шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирининг ошхонасида фаррош бўлиб ишлашибди. Ошхонада улардан ташқари бошқа ўзбек аёллар ҳам ишлашганини, уларнинг кўпчилиги эридан ажраган, ҳарбий қисмда ошпаз бўлиб ишлашар экан.

Шоира опанинг айтишича эридан ажраб келган аёллар ҳарбий қисмда ўғрилик қилиб кун ўтказишар экан. Ҳарбий қисмга турли хил озиқ –овқат махсулотларини, масалан товуқ гўшти , балиқ, шакар, мол, қўй, чўчқа гўштини яшириб, уларни ишдан сўнг ҳарбий қисмдан ташқарига олиб чиқиб Ўзбекистондан келган мардикорларга сотишар экан. Continue reading