“Туронзамин” почтасидан

aldarkusaБир куни Баракатопгур…

ГАИ ходими Янги йил куни эрталаб бир машинани тўхтатиб, ҳужжатларини текширар экан ҳайдовчидан сўраябди:
-Байрамлар қандай ўтаябди?
-Зўр!
-Роса ичган бўлсангиз керак?
-Йўқ, оила билан кутдик, болаларни олдида ичиб бўлмайдику..
-Ўртоқлар билан саунага боргандурсизлар?
-Албатта бордик, лекин саунада ичиб бўлмайди, соғлиққа катта зарарку…
-Чойхонада улфатчилик қилгандурсиз?
-Ха, бир-икки хожиакалар билан ош едик, лекин улар олдида ичиб бўлмайдику…
– Қани пуфлаб кўрингчи?
-Мархамат, пуфлаябман, кўрдингизми, ичмадим деябманку.
-Шу ҳам “зўр байрам қилиш” бўлдими, “Янги йил” увол, – дермиш ГАИ ходими хужжатларни ҳайдовчига қайтара туриб.

ХХХ

Баракатопгурни хотини кечқурун ишдан келса, уйда ҳеч ким йўқ эмиш, столда эса “Мен фаоллар йиғилишидаман, сўнг сайловчилар билан учрашиб, уйга кеч қайтаман”, – деб ёзилган хат ётганмиш.
-Қизиқ, буни ким ёзди экан, эримми ёки қизимми?,- узоқ ўйланибди опай.

ХХХ

Наманганлик Мамажон ишлагани Россияга отланаябди. Хотини:
-Билет, хужжатларингизни олдингизми?
-Ҳа!
-Йўлга чамадон олмабсизда?
-Нима қиламан чамадонни?
-Ахир кийимларингизни солардингиз.
-Нима, яланғоч кетаманми?

ХХХ

“Ҳалқ сўзи” редактори ўз мухбиридан сўраябди:
-Сен қатнашган йиғилишда Президент нима деди?
-Арзигулик ҳеч нима гапирмади, деярлик.
-Қойил, демак Президент гаплари ҳақида яхшилаб репортаж ёз. 4 саҳифадан кам бўлмасин.

ХХХ

Баракатопгур тушида азроилни кўрибди.
-Жаннатда бир машхур сиёсатчи ўрни бўшаган, ҳоҳласанг сени номзодингни гаплашиб беришим мумкин,- дебди азроил.
-Яхши бўларди, гаплашиб менга жавобини айтасан,- маьқуллабди баракатопгур.
Эртасига тушида азроил қайтиб келибди:
-Ҳоҳлашмади у ердагилар.
-Нега?
-Сени машхур сиёсатчи эмас, машхур артист дейишаябди.

ХХХ

Гугуша доктор қабулига кира солиб, салом-аликсиз гапириб кетибди:
-Жаноб доктор, мен ҳаммасини очиқчасига айтмоқчиман сизга, биринчидан…
-Тўхтанг, тўхтанг, тўхтанг, -дебди қаршисидаги одам. Биринчидан сиз соғлиқни мустаҳкамламоқчи бўлсангиз, тунлари ухланг, у ёқ- бу ёқларда юрмасдан. Иккинчидан атир-упани бироз камроқ ишлатинг, учинчидан мен доктор эмас, адвокатман. Доктор бир қават юқорида ўтиради.

М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.