“Туронзамин” почтасидан

adabiyot.jpgЎҒРИ БОЛА ҲИКОЯСИ

Қодирхон эндигина 31 ёшга кирди. У, ўтган йили тирикчилик қиламан деб Қирғизистонга бориб бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб берди. Ҳикояни эшитар экансиз Марказий Осиё минтақасидаги юқори лавозимли раҳбарларнинг келишмовчиликлари бешта миллатнинг турмуш тарзига ҳам салбий таъсир қилаётганига гувоҳ бўласиз.
Қодирхон:
“ Мен ёшлигимдан отасиз, ёлғиз онамнинг қўлларида тарбия топдим. 17 ёшимда ўғри, нашаванд болаларга қўшилиб, бир неча бор қамалиб чиқдим. Кейинги пайтларда онам касалманд бўлиб қолдилар. Доимо назоратда туриш ҳам жонимга тегди. Қаерда бир воқеа бўлса мени чақиришади. Қарасам бутун умрим турмада ўтиб кетадиган, ўйлаб туриб ҳалол яшашга қарор қилдим. Ўғри шерикларимдан нарида юрай деб бир синфдошимнинг таклифига биноан Қирғизистонга бориб нонвойчилик қила бошладим. Мен сиёсатдан бехабар бўлганим учун Қирғизитондаги туб аҳоли ўртасида Ўзбекларга нисбатан салбий муносабат ўйғотилганидан бехабар эканман. Ўш шаҳри кўчаларида биз ўзбеклар ёлғиз юра олмас эдик. Бир жойда жиноят содир этилса ҳам қирғиз милиционерлари бизнинг нонвойхонамизга келиб “Ҳой сартлар! Мана бу ишга сенлар аралашгансан!”деб иккитамизни милиция идорасига олиб бориб уришади. Топишимиз ёмон эмас эди. Онамга ойига икки юз-уч юз доллор жўнатиб турар эдим. Тишимизни тишимизга қўйиб олти ой ишладик.
Бир куни кафеда овқатланиб ўтирсак, уч нафар қирғиз кириб келибоқ: “Ҳой сартлар! Тур бу ердан чиқиб кет!”деб бизни дўппослай бошлади. Жаҳл устида биз ҳам уларга жавоб қайтардик. Бир паста мелиция келиб бизларни олиб кетиб,воқеани суриштирмай, айбдор қилиб беш суткага қамади. Ўша кафеда ўзбеклар ҳам ўтирган эди, бирортаси бизнинг тарафимизни олиш у ёқда турсин, яраштириб қўйишга ҳам журъат эта олмади. Охири у ердан чиқиб кетишга мажбур бўлдик. Кейинчалик билсам Россияда ҳам шунақа аҳвол экан.
Қирғизистонда демократия ривожланган экан. Одамлар ҳоҳлаганча ҳукуматни танқид қилиши мумкин, лекин хукуматнинг ўзи заиф. Ахир, 30-40 минг одам йиғилиб Президентни ўзгартириб юбораверса, шу ҳам давлатчилик бўлдими?
Ҳуллас ҳозир биргина онам билан яшаяпман. Ҳозирча арзигулик иш топа олмадим. Иш ҳам топарман, лекин, Қирғизистонга бориб анча нарсани тушиниб келдим. Мени ўзбекларни бирлашмаслиги, ҳаммаси хатто мусофирчиликда ҳам фақат ўзини ўйлаши, бир-бирини ҳимоя қилмаслиги юрагимни ўртаб юборди. Бизни устимиздан кулаётганлар ҳам яҳши билса керак бизни бирлаша олмаслигимизни. Ўша ерда бир ўрис айтиб берди, Россияда агар бир Чеченни полиция олиб кетса беш юзтаси унинг ортидан борар экан. Охири полиция улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлар экан. Ака, менинг гапларимни етказинг, биз ҳам бошқа миллатлар каби бирлашайлик, кейин, ўзга юртларга ишга бораётган юртдошларимиз, иш жойларидаги муҳитни яҳши билиб кейин боришсин ишлагани. Бўлмаса бизга ўҳшаб хор бўлиб қайтишади.”
Қодирхоннинг сўзларини оққа кўчирувчи
Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
  3- январь, 2014-йил.
Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.