Янги йилга бағишланган янги латифалар
Поездда ўзбек яҳудий билан бир купеда кетишаябди. Вақти келиб нонушта қиладиган бўлишибди. Ўзбек столга патир нон билан бир бўлак қази қўйибди. Яҳудий патир нон билан бир бўлак пишган товуқ қўйибди.
-От йилида от гўши ер эканмизда,- ҳазиллашибди яҳудий.
-Сизнинг ҳам гўшингиз ёмон эмас,-жавоб берибди ўзбек.
-Кесатманг, от олиб сўйишга кучимиз етмаса, биз бечора жухутлар нима қилайлик?- дермиш яҳудий.
ХХХ
Олий Мажлис сессиясида депутат сўз сўраб қўлини кўтараябди:
-Мен маош ва нафақаларни ошириш масаласида сўзга чиқмоқчиман,
-Мархамат, чиқинг…. ташқарига.
ХХХ
Баракатопгур халқ билан савол – жавоб қилаябди. Бир тадбиркор савол бераябди:
-Биласизми, қонун, қоидалар шундай тузилганки, қонунни бузмасдан ишлашни иложи йуқ.
-Биламан.
-Унда нима қилишим керак?
-Бемалол ишлайверинг.
-Текширса қамашадику?
-Қамаганда қандоқ!
ХХХ
Баракатопгур вилоятда навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаябди:
-Мана кўрасизлар, биз шундай давлат қураябмизки, унда фақат бадавлатлар яшайди!
-Камбағаллар қаерга ғойиб бўлади? – залдан савол тушди.
-Уларни Россия ва Қозоғистонга жўнатамиз!
ХХХ
Баракатопгур ўз қабулхонасига кирса, Зелимхон ҳўнг-ҳўнг йиғлаябди эмиш.
-Тинчликми, нега йиғлаябсан?
-Дўстимни йўқотдим!
-Қайси дўстингни?
-Темур Алимовни!
-У ҳали тирик-ку?
-Тирик бўлгани билан фойдаси тегмаса, алам қилмайдими?
ХХХ
Сайловолди йиғилишда президентликка даьвогор:
-Кўрмайсизларми, юртимизда нима бўлаётганини? Ҳокимиятдагилар фақат бойлик орттириш билан банд, ҳамма ёқ порахўрлик, давлат маблағлари ўмарилаябди!
-Қандай курашмоқчисиз бу иллатлар билан? – залдан савол.
-Курашмоқчи эмасман, қатнашмоқчиман.
ХХХ
Баракатопгурни сайловчилар билан учрашуви. Жиззахлик Ахмад савол бераябди:
-Менда битта савол бор. Айтингчи, аввалги президент сайловларида сиз оз овоз олган бўлсангиз ҳам, ғалаба қозондингиз, қандай қилиб?
Шу пайт йиғилишни олиб борувчи тўсатдан танаффус эьлон қилди. Танаффусдан сўнг Сирдарёлик Махмуд савол бераябди:
-Менда иккита савол бор. Биринчиси – танаффусгача Ахмад берган савол. Иккинчиси – Ахмад қаерга ғойиб бўлди?
ХХХ
Ҳоким кечқурун чарчаб уйига келди.
-Шўрва ичасизми?-сўраябди хотини. Ҳоким жавобан ўнг қўлини кўтараябди.
-Ошни сузайми?- яна савол бераябди хотини. Ҳоким яна ўнг қўлини кўтаябди.
– 100 грамм оласизми?- сўраябди хотини. Ҳоким гулдурос қарсак чалаябди.
-Нима бало, яна навбатдан ташқари сессияда иштирок этдингизми?
М.Мансур
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Hajv |