Кулги ҳам керак

aldarkusa2.jpgЯнги йилга бағишланган янги латифалар

Поездда ўзбек яҳудий билан бир купеда кетишаябди. Вақти келиб нонушта қиладиган бўлишибди. Ўзбек столга патир нон билан бир бўлак қази қўйибди. Яҳудий патир нон билан бир бўлак пишган товуқ қўйибди.
-От йилида от гўши ер эканмизда,- ҳазиллашибди яҳудий.
-Сизнинг ҳам гўшингиз ёмон эмас,-жавоб берибди ўзбек.
-Кесатманг, от олиб сўйишга кучимиз етмаса, биз бечора жухутлар нима қилайлик?- дермиш яҳудий.

ХХХ

Олий Мажлис сессиясида депутат сўз сўраб қўлини кўтараябди:
-Мен маош ва нафақаларни ошириш масаласида сўзга чиқмоқчиман,
-Мархамат, чиқинг…. ташқарига. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

adabiyot.jpgЎҒРИ БОЛА ҲИКОЯСИ

Қодирхон эндигина 31 ёшга кирди. У, ўтган йили тирикчилик қиламан деб Қирғизистонга бориб бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб берди. Ҳикояни эшитар экансиз Марказий Осиё минтақасидаги юқори лавозимли раҳбарларнинг келишмовчиликлари бешта миллатнинг турмуш тарзига ҳам салбий таъсир қилаётганига гувоҳ бўласиз.
Қодирхон:
“ Мен ёшлигимдан отасиз, ёлғиз онамнинг қўлларида тарбия топдим. 17 ёшимда ўғри, нашаванд болаларга қўшилиб, бир неча бор қамалиб чиқдим. Кейинги пайтларда онам касалманд бўлиб қолдилар. Доимо назоратда туриш ҳам жонимга тегди. Қаерда бир воқеа бўлса мени чақиришади. Қарасам бутун умрим турмада ўтиб кетадиган, ўйлаб туриб ҳалол яшашга қарор қилдим. Ўғри шерикларимдан нарида юрай деб бир синфдошимнинг таклифига биноан Қирғизистонга бориб нонвойчилик қила бошладим. Мен сиёсатдан бехабар бўлганим учун Қирғизитондаги туб аҳоли ўртасида Ўзбекларга нисбатан салбий муносабат ўйғотилганидан бехабар эканман. Ўш шаҳри кўчаларида биз ўзбеклар ёлғиз юра олмас эдик. Бир жойда жиноят содир этилса ҳам қирғиз милиционерлари бизнинг нонвойхонамизга келиб “Ҳой сартлар! Мана бу ишга сенлар аралашгансан!”деб иккитамизни милиция идорасига олиб бориб уришади. Топишимиз ёмон эмас эди. Онамга ойига икки юз-уч юз доллор жўнатиб турар эдим. Тишимизни тишимизга қўйиб олти ой ишладик. Continue reading