“Туронзамин” почтасидан

aldarkusa2ЯНГИ ЙИЛ ЛАТИФАЛАРИ

Баракатопгурни ёрдамчиси АКШ президенти юборган “2014-йил келиши муносабати билан эртадан бошлаб Афгонистондан кўшинларни олиб чиқишни бошлаймиз, шу сабабли керакли чораларни кўриб қўйинглар”,- деб ёзилган хабарномани олиб керибди. Қабулидан чиққан Зелимхон ёрдамчидан сўрармиш:
-Жаҳли чиққандур хўжайинни?
-Йўқ, фақат бироз хаяжонлангандек бўлди хўжайин.
-Қандай билдинг? Рангги оқардими?
-Йўқ, ранги ўша-ўша, фақат кабинет ҳавоси бироз бузилгандек бўлди.

ХХХ

Баракатопгурни қизи:
-Ота, Докторга қаратгандим ўзимни, хомиладор бўлибман, яқинда янги неваралик бўласиз!
-Исмини ўйлаб қўйдингми?
-Йўқ, чунки аввал отасини исмини уйлаб топишим керак…

ХХХ

Самарқанд ҳокими Янги йил байрами кунлари барча ресторан ва кафеларни ишлашини таьқиқлабди. 1-январ эрталабда Регистон майдонида бир ширакайф одам иккинчисидан сўрармиш:-
-Оғайни, яқин орада бошни даволашга кафе қаерда жойлашган?
-Мен ҳам 2 соатдан бери қидираябман. Билишимча энг яқини Тожикистонни Бадахшонида экан.

ХХХ

Баракатопгур чет эллик мехмонга уйини кўрсатаябди.
-Мана бу деворда осилган расмни Эркин Вохидов чизган, Бу натюрмортни эса Абдулла Орипов…
-э.э,э кечирасиз, улар рассом эмас, шоирку менимча…
-Тўғри, улар шоир, лекин мен сурат чиз десам, улар сурат чизади, қўшиқ айт десам, қўшиқ айтади, ҳоҳласангиз хозир келиб бизга рақсга ҳам тушиб беради, тушунарликми?

ХХХ

Баракатопгурга қизи мурожаат қилаябди:
-Отахон, рухсат беринг, эрим билан ажралмоқчиман!
-Яна нега ажралмоқчисан?
-Қўпол, ҳар куни сўкади, уради мени.
-Унда нега унга эрга тегдинг?
-Аҳмоқ эканман.
-Аҳмоқлигингни билиб уйланганига рахмат демайсанми, ажралгандан кўра?

ХХХ

Гугуша саҳнада мини юбкада турганида қаршисидаги бир йигит уни юбкаси томонига жуда тикилиб қараётганмиш.
-Мен тушундим, сиз эркак эмас экансиз,- дебди жахл билан Гугуша
-Мен хам тушундим. сиз ҳам эркак эмас экансиз. –жавоб берибди йигит.

М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.