40 кун Туркияда

  2013_12_Istanbulda (91) 3.“Кемани Америка қўриқламоқда”

Тўйга келувчилар тўрт жойда тўхташди. Биттаси Истанбулнинг Авропа қисми Таксимда ва қолган учтаси Осиё қисми Кадикўйда. Бири соҳилнинг ёнида бўлса, қолган иккитаси Бўстончи томонда. Истанбулда яшаб, ишлаб юрганлардан ҳам билганларимизни таклиф қилдик.

Кема Ҳайдарпошша истасёнида кутиб тураркан, меҳмонлар порт қўналғасидан ташқарига чиқишга иккиланиб қолганларини сездик. Орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, гуриллаб чиқиб келишди.

Уларни бошлаб келаётган йигит бироз хафа қиёфада эди.

-Тинчликми?

-Кимдир “Кемани ўзбек миршаблари билан турк полицияси босмоқчи. Ҳаммани ушлаб кетишади” деб гап тарқатибди. Буларни кўндирдим, лекин яна бир гуруҳ келолмай турибди,-деди у. Continue reading