40 кун Туркияда (2)

istanbul_2013tuy (43)Истанбул “истасён”лари

2.Роҳатилуқум

Туйга тайёргарлик ва тўйдан кейинги кунларда қадрдон Туркия ҳаётида бир қанча илкларни, бошқача айтганда ўзим учун янгиликларни илғадим. Шулардан бири Туркияда сиёсий режимнинг бошқа қутбга йўналишидир.

Биз Каримов режимининг мухолифлари фақат Ўзбекистон учун модел қидирамиз. Кимдир Америка модели деса, кимдир Туркия модели бизга мос дейди. Ҳатто Хитой ва Авропани ҳам бир-бир “айланиб” чиқдик. Режимбошимиз эса ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлимиз бор, деб келди. Қарангки, у ҳақ бўлиб чиқмоқда. Биз Ўзбекистон учун Туркия моделини ҳавас қилиб юрганда Туркияда бизнинг модел томон одим отилмоқда.

1990 йилларда “Бизга президентлик бошқаруви бўлмайди, парламентар режим керак” дейилганда баъзилар “Бу депутатлар ўзларини ўйлашмоқда, буларнинг мақсадлари ҳокимиятни олишдан бошқа нарса эмас” дейишганди.

Вақт кўрсатдики,  биз учун президентлик бошқаруви диктатура, бир шахснинг зулми экан. Мансабга минган одам халқнинг устига ҳам минаркан.

istanbul_2013tuy (19)Туркияда эса демократик режим ва халқ сайлаган депутатлар орқали жамият бошқарилади. Тўғри, демократик режим мукаммал эмас. Аммо очиқ режимдир. Баҳслар, тортишувлар билан бўлсада охирида қандайдир ишлар қилинади. Туркиянинг бугунги келиб етган нуқтаси ҳам демократиянинг шарофати.

Келаси йилдан Туркия президентлик бошқарувига ўтадиган бўлибди. Ҳокимият жилови бир кишининг қўлида жамланади. Буни ёқлаганлар ҳам кўп. 1991 йилда Ўзбекистонда ҳам бундай режимни ёқлаганлар кўп эди.

Келажакни тахмин қилиб бўлмайди. Балки Туркия Шарқ давлатлари ичида илк бор президентлик бошқарувини ҳам ислоҳ қилиб, яна ўзига хос моделга, “айкон”га айланар.

Лекин президентлик режимини ислоҳ қилиш мумкин, фақат у жойга келадиган одамни ислоҳ қилиш мумкинмикан? Ислом Каримовга ўхшаган биттаси тахтга миниб олса-чи? Ҳокимият унинг қўлида роҳатилуқумга айланиб қолмайдими? Истаса сотади, истаса отади, истаса чайнайди, истаса чиғнайди.

Хуллас, хайрлиси бўлсин. Биз Туркиянинг бугунги ҳолини модел сифатида кўп орзу қилиб, ўзимизга ҳеч нарса ололмадик.

istanbul_2013tuy (53)Ноҳотки турк сиёсатчилари биздан модел кўчирдилар? У ҳолда Ислом Каримовнинг “Отатурк” бўлиш ҳақидаги 23 йиллик орзулари амалга ошадими? Асло. Буниси амалга ошишидан Худо асрасин!

Иқтидор инсофли, иймонли, адолатли кишилар томонидан бошқарилган муддатдагина халққа хизмат қилади. Акс ҳолда иқтидор халқни сўмиради.

Дарвоқе, Туркия шунчалик ўзгарибдики, ҳатто қуёшнинг чиқиши ва ботишини ҳам Америкадан деб билишаркан. Бу энди кейинги мавзу…

Суратларда: 1.Ҳамма жойда келажакка оид паноларни кўриш мумкин.

2.Йигирма йилдан сўнг Туркия дийдорлашув жойи бўлди.

3.”Мармарай” бугунги Туркиянинг катта ютуғи.

Жаҳонгир Маматов.

(Давоми бор).

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, jahonnoma, JM and tagged , . Bookmark the permalink.