40 кун Туркияда

2013_10_12_Istanbul (9)Истанбул “истасён”лари

1.Бир ёй ва тўрт ёв

Биз русча орқали ўзлаштириб “станция” деймиз, турклар эса stasyon-стасён дейишади.

Умримиз учқур поезд. Турли “истасён”ларда баъзан кўпроқ, баъзан қисқа муддатга тўхтаб ўтади.

Истанбулдан аввалги марта ўтганимизда “поезд”имиз тўрт йилга тўхтаганди. Орадан ўн беш йил ўтиб, яна Истанбулга келдик – бу сафар 40 кун қолдик.

Бир ёй ва тўрт ёв – ёлғизлик, соғинч, ҳижрон, армон каби ёвларни шодлик, дийдорлашиш, умидворлик, бахтиёрлик туйғулари билан алмаштирдик.

Истанбул орасида Машриқдан Мағрибга узанган “мовий камар” бор. Истанбул буғози дейишади. Бу зилолдай сув камари нафақат уч денгизни, балки икки қитъа-Осиё ва Авропани ҳам бирлаштиради.DSC_3416

Буни бирлаштирувчи рамзий маъно деб билганлар ҳаёт ришталарини боғлайдиган қутлуғ маросимларни шу жойда ўтказишга ният қиладилар. Биз ҳам ниятимизга етдик ва қизимизнинг тўйини Истанбул кўприклари остидан денгиздан денгизга ошиқадиган бир кемада ўтказдик.istanbul_2013tuy (22)

Яна бир ниятимиз амалга ошди. Йигирма йилдан буён кўра олмаганимиз – қариндошлар, яқинлар, қишлоқдошлар билан тўпландик.

Туркияга раҳмат, ўзбеклар учун йўлни очиб қўйган экан, ана шу қулайлик ниятимиз амалга ошиши учун ўзига хос кўприк бўлди.

Дарвоқе, Истанбул ва умуман Туркия жуда ўзгарибди.

Балки Истанбул ва Туркия ўша ўшаю биз ўзгардикмикан?

Илгари келганимизда Туркияни қолоқлар қолоғи Ўзбекистон билан солиштириш имкониятигагина эга эдик.

Бугун эса ўзимиз ўн беш йилдан буён яшаётган Америка билан солиштириб кўриш имконига эгамиз. Балки бу тубдан хатодир? Балки ҳар иккиси ўз йўлида, ўз сувида айри-айри кемалар?

Шунга қарамай, бу “кема”ларнинг кўзларга қадалгувчи баъзи нуқталарини чизгим келди…

Жаҳонгир Маматов.

(Давоми бор).

jahonnoma.com

%d bloggers like this: