1.Бир ёй ва тўрт ёв
Биз русча орқали ўзлаштириб “станция” деймиз, турклар эса stasyon-стасён дейишади.
Умримиз учқур поезд. Турли “истасён”ларда баъзан кўпроқ, баъзан қисқа муддатга тўхтаб ўтади.
Истанбулдан аввалги марта ўтганимизда “поезд”имиз тўрт йилга тўхтаганди. Орадан ўн беш йил ўтиб, яна Истанбулга келдик – бу сафар 40 кун қолдик.
Бир ёй ва тўрт ёв – ёлғизлик, соғинч, ҳижрон, армон каби ёвларни шодлик, дийдорлашиш, умидворлик, бахтиёрлик туйғулари билан алмаштирдик. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, jahonnoma, JM | Leave a comment »