Қўрқув

qurquvДаҳшатли меърос

Ҳайвонларда ўтказилган синовлар натижаларига кўра, аждодлар ҳаётида юз берган ҳодисалар, ўзига хос “генетик хотира” орқали ўтиб, авлодлар рафторида из қолдириши мумкин экан.

Тажрибаларнинг кўрсатишича, ҳаётда юз берган мудҳиш ҳодисалар, афтидан, спермадаги ДНКнинг кимёвий ўзгариши орқали генларнинг фаоллигини ўзгартириб юборади ва бу мия ишлаши ва бўлажак авлодлар рафторига таъсир қилади.

Бу ҳақда Nature Neuroscience журнали нашр этган Атлантадаги Эмори Университети Тиббиёт Марказидан Брайан Диас ва Керри Ресслер ҳисоботида сўз боради.

Унда таъкидланишича, ўргатилган сичқонлар маълум ҳиддан қўрқадилар ва бу қўрқув уларнинг болалари ва невараларига ҳам ўтади.

Экспертлар сўзига кўра, бу кашфиёт қўрқув ва фобиялар соҳасига боғлиқ тадқиқотлар учун жуда муҳимдир.

Тажриба доирасида олимларни сичқонларни гуллаган шумуртникига ўхшаш ацетофенон номли модда ҳидидан қўрқишга ўргатганлар.

Сичқонларни ҳар гал электр токига қўйиш вақтида айни бўйдан ҳидлатганлар.

Шу тариқа кемирувчилар ацетофенон ҳиди тарқалиши биланоқ қочишга одат қилганлар.

Сўнгра тадқиқотчилар бу сичқонларнинг спермаларини ўрганиб чиққанлар. Натижада “қўрқитилган” эркак сичқонлар ДНКсининг шумурт ҳидига ҳассос бўлган Olfr151 гени жойлашган бўлинмаси кучайгани аниқланган.

Бу геннинг кучли ишлаши шумурут ҳидини сезувчи рецепторнинг ҳам кучли ишлашини англатади.

Отадан болага

Тажриба шаффофлигини таъминлаш мақсадида олимлар “қўрқитилган” сичқонларни уларнинг болалари билан алоқа қилишга йўл қўймаганлар.

Ўшанда ҳам ўз ота-оналарини ҳеч қачон кўрмаган сичқонларнинг болалари ва “неваралари” ацетофен ҳидини сезишлари билан қоча бошлашган.

Тадқиқотчилар шунингдек “қўрқитилган” эркак сичқонлар миясида ўзгаришлар юз берганини аниқлаганлар.

“Оталарнинг ҳаётий тажрибаси, бўлажак аждодларнинг асаб тизими ишига кучли таъсир кўрсатади”, – дея хулоса қилинади олимлар чиқарган ҳисоботда.

Тадқиқот натижалари “эпигенетик мерос” назариясини тақсдиқлайди.

Унга кўра, атроф муҳит генлар таркибига таъсир кўтсатиши мумкин ва бу ўзгаришлар ўз навбатида аждоддан авлодга ўтади.

Лондон Коллеж Университетидан профессор Маркус Пембрининг айтишича, бу тадқиқот натижалари стресс ва қўрқувлар билан шуғулланувчи олимлар учун ўта муҳимдир

Унинг ишонишича, бу кашфиёт хотиранинг маълум шакли наслдан наслга ўтиши мумкинлигини яққол исбот этади.

“Биз аждодлар тажрибасини эътиборга олмасак, диабет ёки семириш сингари беморликлар сабабларини ҳеч қачон била олмасак керак деб гумон қиламан”, – деб айтади профессор Пембри.

Олимлар фаразига кўра, шумурут ҳидини тажриба қилиш чоғида спермага миядан сигнал борган ва бу ўз навбатида ДНКни ўзгартириб юборган.

Тадқиқотга хулосаларига мувофиқ, наслий хотира фақат ота томонидан ўтади.(BBC)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.