Эскирмаган мавзулар

Хафақон ёки гипертонияни ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ

Қон босими яни гипертония касаллиги- Юнонча hyper – ортиқча, tonos-таранглик, босим-маънони англатиб атeриал қон босимини ошиши билан кечадиган хроник касалликдир.
Гипертония касаллигида артериал босимнинг юқори бўлиши буйрак ёки эндакирин безлари касалликлари оқибатида келиб чиқувчи касаллик бўлиб қон босимини ирода этилишининг бузилишига боғлиқ бўлади. Касаллик асосан асаб бузилишидан келиб чиқадиган хасталикдир.

Одамнинг руҳан эзилиши, кўнглиги оғир ботадиган кечинмалар бу дарднинг бошланишига туртки бўлади. Ташқи мухитдан бош миянинг олий бўлимларига асабларни толиқтирадиган таъасуротлар келиб туриши натижасида бош миянинг тегишли қисмлари доим қўзғалиб турадиган бўлиб қолади.

Миядаги мана шу қўзғалиш ўчоқлари қон томирга таъсир кўрсатиб улар тонисининг тўғри идора этилишини бузади. Натижада арзимаган сабабдан ҳам томирлар тониси ўзгариб қон босими ўзгариб турадиган бўлиб қолади. Бу ходиса бора-бора кучайиб табора доимий тус ола бошлайди ва охири қон босими мудом юқори даражада турадиган бўлиб қолади. Вақт ўтган сайин турли орган ва тўқималарда ишланиб чиқадиган гармонлар ва бошқа актив моддалар воситаси билан организмга таъсир кўрсатувчи механизмлар қон босимининг юқори туришини қувватлаб берадиган бўлиб қолади. Continue reading