Шунақаси ҳам бўлади

duppiҚаерда ишлаш яхши?

Бунда икки йил олдин шу савол билан мурожаат қилган дўстларим бугун ҳам ўша фикрда. Улардан бири масалан, “Бугун учун энг зўр касб СНБда ишлаш” деган бўлса, яна бири “прокуратура ҳам ёмон эмас” деди. Қаерга борса сканворд олволиб, ундаги тўртта сўзни аранг топа оладиган яна бир дўстим эса бу икки тахминни пачоқ қилди. “Э-э, СНБ ҳам, прокурор ҳам ҳозир ҳеч нарса эмас, Ўзбекистонда сразу или президент бўлиш керак, или Ўзбекистондан кетиш керак”, деди у. Аввал давра боши, сўнгра биз кулиб юбордик.

Умуман олганда унинг гапи анча мантиқли топилди. У ҳатто буни ўзича изоҳлаб ҳам берди. “Масалан, ҳеч қайси қонун, қарор сен учун кучга эга эмас, йўлинг ҳамма вақт очиқ, чет элга бемалол чиқаверасан, бутун мамлакат аҳли аранг 65 ёшгача яшаса, сен 101га кирсанг ҳам йиқилмайсан, хуллас кайф”, деди сканворд “устаси”. Шу пайт сигаретининг сўнгги донасини олиб, синиб кетгани боис сўкиниб нари отган яна бир дўстимиз сўзга аралашди. Унинг айтган сўзи энг оригинал деб топилди. Унинг мантиқига кўра, “Ўзбекистонда зўр яшаш учун президент бўлиш шарт эмас, унинг қизи бўлиш ҳам зўр оғайни, даже лучше”. “Ўғли бўлиш дегин”, дедим уни адашган санаб, у эса бош чайқагани ҳолда, “ўғли бўлмайдида унинг… қанақанги фантазияларга берилган чоғингда ҳам халқни ҳурмат қилиш керак-ку ахир, қизи шунчалик бўлганда ўғлини тасаввур қил”, деди кашанда. Ҳамма тағин кулиб юборди. Continue reading