Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (12)

Менга таниш аёллардан бири мафиозник Ғофур Раҳимов билан ўғри текинхўр Гулнора муносабатлари ҳақида, уларнинг нима сабабдан уришиб қолишгани ҳақида хикоя қилиб берганди.

Ғофур оптовий бозорнинг яқинроқ жойига кафе қурган экан. Бир Куни Гулнора ўша кафега кирса одам гавжум. Гулнора, Ғофур ака , шу кафе жуда ёқди, менга сотинг депти. Шунда Раҳим, бўпти уч юз минг бериб олавер, депти. Гулнора олди-сотди шартномани Ғофурга тақдим этибти, Ғафур имзо қўйиб бўлганидан сўнг Гулнора уч юз минг сўмни столнинг устига қўйибти. Ғофурнинг жаҳли чиқиб кетипти, мен сенга уч юз минг доллар деган эдимку, деган экан, Гулнора бу ерда доллар кўрсатилмаган дебти.

Бир пайтлар мен операcиядан чиққанман, ишга яроқсиз бўлиб уйда ўтириб қолдим. Уйимиз жуда ҳам аянчли аҳволда эди. Бой камбағал ажралиб қолган вақт болаларим билан қўшнимизнинг болалари қўшилмас эди. Қўшни болалар ўйнашаётган бўлса, Отабек билан Шаҳло бориб қолгудек бўлса, улар дарров битта хонага кириб кетишар эди. Бу бечоралар бўйнини эгиб уйга кириб келишар эди. Ота-оналари Отабек билан Шаҳлони мақташар эди. Айниқса улар мактабдан кегин кафеда ишлаётганини кўриб, лекин сенлар Отабек билан Шаҳлони ҳам ўзларингга қўшинглар демас эди. Continue reading