Нурилла Остон

Ҳамма томон мафия

Ҳамма жойни изм-измлар босиб кетди. Аввал бандитизм пайдо бўлди, кейин банда ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқиб, анархизм юзага келди, кейин вандализм, капитализм, империализм, социализм, коммунизм…

Бу балолардан қутилдик, деганда энди терроризм деган балоси чиқиб турибди. Самолётни осмонўпар бинога олиб бориб урган, ҳамма томонга бомба жойлаб, автобусни портлатган, тинч аҳолини бесаранжом қилган. Яна контрабанда деганиям чиққан.

Ҳам контра, ҳам банда! Контра, дегани ёт унсур деган маънони англатарди илгари.

Банда деган сўз-ку, ҳаммамизга маълум. Бандалик-да энди, дейишади биров ўлганида. Фалончи бандаликни бажо келтирибди, дейишади. Контрабандаликни бажо келтирибди, дейишмайди.

Бандалардан мафия ташкил топади. Ҳамма жойда мафия, ҳамманинг ўз мафияси бор. “Бу менинг территориям,-дейди гадой-гадойга.-Ўзингинг территориянгда гадойлик қил, бўлмаса…”,-деб казо-казо одамларни санаб кетади, бу ёғи салкам халқаро ташкилотларга бориб етади. Continue reading